26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
100га яқин мулк соҳиби розилик берди

Туркистон шаҳрини ободонлаштириш ва мақбара қошидаги “Маънавий-маданий марказ” ҳудудини кенгайтириш учун керакли майдонни тайёрлаш мақсадида давлат эҳтиёжи учун иншоот 168та (14та корхона, 154 уй) давлатга қайтарилади.

 Ушбу 168 иншоотни баҳолаш ишлари юритилиб, уларнинг қиймати 2 025 545 172 тенгени ташкил этган. Иншоотларнинг 95 соҳиби розилик берган, уларга 1 139 756 000 тенге тўланади. 44 иншоот соҳиблари шартлардан норозилиги туфайли судга мурожаат қилишган. Қолган 29 иншоот эгалари билан музокаралар олиб борилмоқда. Баҳолаш ишларини давлат хариди тўғрисидаги қонунига кўра “Экспо Оценка” МЧБ юритмоқда.

Баҳоланган қийматдан норози фуқароларни вилоят ҳокими қабул қилиб, тегишли тушинтириш ишларини юритди.

Бунга қадар шаҳар раҳбари бир қанча кишилар билан учрашди. Айни пайтда 29 кишидан иборат махсус штаб мулк соҳиблари билан ишлаяпти.

Ишчи гуруҳ фаолияти натижасида жорий йилнинг 28 январигача 95 нафар мулк соҳибининг розилиги олинган. Улардан 41 нафарига давлатдан 471 млн. тенге маблағ тўланиб, бугунги кунгача 28 иншоот бузилган.

Бузиш ишларига ҳокимлик томонидан ёрдамчи гуруҳ ташкил этилиб, махсус техника ҳамда ишчи гуруҳ қурилиш материалларини уй эгалари истаган жойларга етказиб бермоқда.

 Шунингдек, ер участкалари ва кўчмас мулк соҳиблари ўртасида тушунтириш ишларини юритиш ва уларни бошпана билан таъминлаш йўлларини излаштириш учун махсус 14та ишчи гуруҳи ташкил этилган. Улар фаолияти натижасида шаҳардаги 500га яқин сотиладиган хусусий уйлар аниқланиб, мулк соҳибларига тавсиялар бериляпти. Шаҳар бўйича сотиладиган уйларнинг 90 фоизи 10-20 млн. тенге атрофида.

Туркистон шаҳрида 0,1 га ернинг кадастр қиймати 88 минг тенге бўлса, одамларга бозор нархи бўйича 515 минг тенгедан берилмоқда. Шунингдек, уй қурилиш материалларининг тури, сифати (ғишт, шлакоблок, шифер, пойдевори ва ҳ.к)га қараб ҳар квадрат метрга берилган 55 ва 90 минг тенге оралиғидаги нархга рози бўлмаётган 44 нафар мулк соҳиби бор. Уларга шаҳар ҳокимлиги ва прокуратурасининг мутахассислари билан учрашиб, давлат таклиф этган баҳога рози бўлмаган тақдирда хусусий баҳоловчи ёллаши ва қарорини судга тавсия этишга ҳақли эканлиги тушунтирилди. Ҳатто, баъзи кишиларнинг уй ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга ҳам ҳокимлик томонидан қонун талабларига мувофиқ маслаҳат ҳамда ёрдам берилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-01-31, 10:58 756
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.