26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оила – муқаддас қўрғон

Ажрашишлар бўйича Қозоғистон бир неча йилдан бери етакчилар сафида келмоқда. Статистика кўрсаткичлари мамлакатимизда ҳар учинчи жуфтлик ажрашаётгани хусусида бонг урмоқда. Бу маълумотлар дилимизни оғритади.

Етарлича комил ёшда: 30 билан 45 ёш атрофидаги ҳамюртларимизнинг бундай қарорга келишаётгани кишини ташвишлантиради. Оилавий муносабатларда инсон менталитети, оилавий қадриятлар муҳим роль ўйнайди. Шимкент шаҳри бўйича судлар маъмури ахборий таъминот бўлими бошлиғи Қабил Дуйсенбидан олинган ахборотга кўра, 2017 йили вилоят судларига никоҳ-оила муносабатларидаги баҳслар бўйича 10359та ариза келиб тушган, улардан 6935тасига қарор чиқарилган, 6690таси қаноатлантирилган. 1201 никоҳ медиация асосида тикланган, 27 нафар оила тотувлашган. Айнан шу йилги кўрсаткичлар бўйича вояга етмаган болаларнинг алиментини ундиришга 5648та ариза топширилган. Улардан 5524тасига буйруқ чиқарилган. 2018 йилнинг 5 ойи мобайнида эса бу кўрсаткичлар қисман камайган. Яъни 3876та никоҳ муносабатларидаги келишмовчилик юзасидан 3876 ариза келиб тушган. Уларнинг 2110 таси қаноатлантирилди. Худди шу вақт мобайнида болалар учун алимент ундиришга 2073та ариза топширилган бўлса, улардан 2012тасига буйруқ чиқарилган. 

Бироқ ёшларни яраштиришда ҳуқуқшунослар, яъни медиаторларнинг ҳам ҳиссаси сезиларли эканлигини таъкидлаш жоиз. Жанубда онгимизга сингиб қолган оила муқаддаслиги тўғрисидаги тушунчалар, кундалик муносабатларда сабр-тоқат, анъналарнинг муҳим роль ўйнашини эътиборга олсак, ажрашишлар бўйича республика кўрсаткичида улушимиз камроқ эканлигига шак-шубҳа йўқ.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-01-31, 11:04 104
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.