26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тулкибошда сайёдлар байрами

Туркистон вилояти Тулкибош туманида Шикорбегилар фестивали уюштирилди. Давлат раҳбари “Буюк даштнинг етти қирраси” мавзуидаги мақоласида Етти хазинанинг бири ҳисобланадиган йилқига алоҳида тўхталиб ўтади, қозоқ халқи ва йилқичиликнинг туташлиги ҳамда қадим замондан буён бирга келаётганини маълум қилади. Шу боисдан вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг ташаббуси билан миллий қадриятлар ва туризмни ривожлантиришга бағишланган тадбирлар режасидан бири – “Салбурын мереке ғой саятшыға” деган байрам Жабағли қишлоғида ўтди. Унинг мақсади – туб томиримизга назар солиб, тафаккурдаги миллий маънавиятни уйғотиш эди.

Бу йил Элбошимиз Ёшлар йилини эълон қилди. Шунинг учун мазкур бугунги тадбирда Туркистон вилояти ҳамда хориждан келган ёшлар ҳам қатнашдилар. Таъкидланган фестивални келгусида республика, халқаро даражада ўтказиш кўзда тутилмоқда. Туркийзабон мамлакатларнинг умумий бренди ҳамда анъанавий байрамига айланмоқда.

Фестиваль – бургут ва тозилар мусобақаси билан бошланди. Ўзаро куч синашган бургутчилар ва етти хазинанинг тилини тушунганлар байрамга келган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир доирасида улар шикорбегилар кўргазмаси билан танишишди. Шу билан бирга, бургут, тозиларнинг ов қилиши ҳамда танга отиш кўринишларидан қойил қолишди. Тадбир сўнгида шикорбегилар мусобақасининг натижаси эълон қилинди. Байрамда ҳар бир беллашув туридан ғолиб чиққанлар аниқланиб, шикорбегилар ва този боқувчилар мукофотландилар. Байрам ажойиб концерт дастурига уланиб кетди. 

Айтганча, мана шундай тадбирлар йилдан-йилга ўз натижасини бермоқда. Масалан, бултур Туркистон вилоятига узоқ-яқин хориж мамлакатларидан келувчилар сони 7,7 фоизга ўсган. Биргина Туркистон шаҳрига 1 миллиондан зиёд сайёҳ келиб-кетса, 2025 йилга бориб бу кўрсаткични 5 миллионга етказиш кўзда тутилмоқда. 

С. ШАРИФБОЕВА. М. ШАҒИРБАЕВ сурати., 2019-02-04, 18:58 239
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.