26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилиш суръати икки ҳисса ошади

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Туркистон шаҳридаги қурилиш иншоотларини оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишди. Ободончилик ва бунёдкорлик ишлари суръатидан қониққан минтақа раҳбари қурилиш компаниялари раҳбарларига қатор топшириқлар берди.

– Ҳозир кун илиқ, ишлашга қулай. Шу сабабли, ишни икки сменада ташкил қилиб, қурилиш суръатини икки баравар ошириш зарур. Иморатлар янги Туркистоннинг кўркига кўрк қўшадиган, замонавий талабга жавоб берадиган, беками кўст бўлиши керак. Қурилишда эса маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган маъқул. Ҳаммамиз шаҳарнинг чирой очиши учун куну тун меҳнат қилишимиз зарур, – деди Жансейит Қансейитули.

Бугунги кунда шаҳарда 26та кўп қаватли уй қурилиши олиб борилмоқда. Шундан 61,6 минг квадрат метри ёки 1200 квартирадан иборат 20та уй республика бюджети ҳисобидан қад ростламоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида 660 квартирали 11та уй, иккинчи ярмида эса 540 квартирали 9та уй фойдаланишга топширилади. Бу уйлар бошпана навбатида турган муҳтож фуқароларга берилади.

Шунингдек, “ӘКК Түркістан” ҲЖ умумий майдони 18,5 минг квадрат метр бўлган, 336 квартирали 6та уйни қурмоқда. Режа бўйича бу йил қурилиш ишлари тугалланиб, июль ойида бинолар фойдаланишга берилади. Мазкур квартираларни “7-20-25” давлат дастури доирасида ҳам харид қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Туркистон шаҳри, “Ўтрор” кичик туманида 38 гектар ерда 4та уй мажмуаси барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу ерда умумий майдони 196,3 минг квадрат метрни ташкил этадиган 2724 квартирали, 88 та кўп қаватли уй бўй кўтаради. 8та уй 2019 йилда, қолган 80таси эса 2020 йилда ишга туширилади.

2019-02-04, 19:02 900
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.