26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дўстлик – бебаҳо бойлик

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтди.  Давлатимиз  раҳ­ба­ри Нурсултан На­зарбаев ҳамда Ўз­бекистон Пре­­­­­­­­­зи­­­ден­ти Шав­кат Мир­­зиё­ев ишти­ро­ки­даги уч­­­­ра­шув билан бош­лан­ган йил ранг-баранг тад­бир­ларга бой бўлди. 

Мавридини топиб, Қозоғистон Рес­­­­­­­­­­­публикаси ўзбек этномаданият бир­лашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икромжон Ҳошимжоновни  мусо­ҳабага чорладим.

– Икром Акром ўғли, аввало, Ўзбекистон йилининг барча учун афзалликлари нима­­­лардан иборат бўлди?

– Элбоши Нурсултан Назарбаев “Ўзбек халқи – бизнинг энг яқин қўшнимиз. Марказий Осиёдаги улкан мамлакатлардан бири. Шу­нинг учун Ўзбекистон билан алоқа биз учун жуда муҳим”, деб бежиз айтмаган. Роппа-роса бир йил аввал “Тошкент–Шимкент–Тошкент” хал­қаро автобус йўналишининг қай­­та­дан очи­лиши ҳам бежиз эмас. Кўп йил­лар­­дан буён кутилган Ҳукуматлараро битим кучга кирди. Кўп ўтмай “Тошкент–Алмати–Тошкент”, “Тош­­кент–Қи­зилўрда–Тошкент” ва ниҳоят де­кабрь ойида “Туркистон–Тошкент” йўна­лиш­ларида автобус қатнови йўлга қў­йилди. Бу хал­қимизга қулай имкониятлар яратиб берди. Ҳар биримизда танлаш имко­ни пайдо бўлди. Ши­нам, қулай, бехатар ав­то­бусда, қола­верса, икки давлат бож­хона назо­ратидан муам­молар­сиз ўтиб, кўз­л­­анган ман­зилга етиб олиш қандай яхши. Бу икки дав­латнинг йўловчи ташиш ком­па­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ния­­ларига си­фатли хизмати учун миннат­дорчи­лик бил­­­­­ди­рамиз.

– Мегаполисда ўтган илк форум ҳақида айтиб ўтсангиз...

– Қўшни давлат билан ўзаро маданий-гуманитар, савдо, иқтисодий ва дўстлик ало­қаларини ривожлантириш учун кат­­та майдон керак бўлди. Бунинг учун Шим­кент шаҳри танланиб, илк бор минта­қалараро форум ўтди. Унда 500 одам ишти­рок этиб, делегацияларга икки давлат Бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари Асқар Мамин ҳамда Очилбой Раматовлар раҳбарлик қилишди. Анжуманнинг мақсади – минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш эди. Ўзбекистонликлар автотранспорт ва озиқ-­овқат кўргазмасини намойиш этишди. Ўз­бек ошхонаси фестивали ўтди. Тадбирда Қо­зо­ғистоннинг барча вилоятларидан ва­киллар иштирок этишди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Silk visa» сайёҳлик ви­заси масаласи ҳам муҳокама қилиниб, икки томонлама мемо­рандум имзоланди.

– «Дўстлик» ҳамжамияти ташаббуси би­лан жуда катта тадбирлар ўтказил­га­нидан ха­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­баримиз бор. Шулар ҳақида эшитсак...

– Дарҳақиқат, йил сермаҳсул бўлди. Март ойида биз Ўзбекистондан бир гуруҳ сиё­сий арбоблар, тарихчилар, шоир-ёзув­­­чилар ҳамда журналистларни кутиб олдик. Улар билан биргаликда буюк сар­карда, Амир Темурнинг 683 йиллигига бағиш­лан­ган халқаро илмий анжуман ўтказ­дик. Шунингдек, ёзувчи Одил Ёқубов ва Миртемирнинг она қишлоғида ижо­дий учрашув уюштирилди. Наврўз байрами ара­фасида Шимкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан «Тошкент–Шимкент» йўна­лиши бўйича веломарафон уюштирилди. Ун­да 111 нафар қозоғистонлик ва 40 нафар ўзбе­­­кистонлик 125 чақирим масофани босиб ўтди­лар.

Июнь ойида «Дўстлик» ҳамжамияти билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик ало­­қалари қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик ме­мо­рандуми имзоланди. Томонлар ўзбек тили ва ада­биёти ўқитувчиларини тайёр­лаш, ма­лакасини ошириш, ёш иқтидорли санъат­­корларни Тош­кент шаҳридаги Глиер номи­да­ги мусиқа мактабида ўқитиш, ак­­­­тёр­лар ва жур­налистларнинг таж­риба алмашувини йўлга қў­йишга келишиб олдилар. 

Меҳмон­лар му­қаддас Сайрам заминидаги Иб­­­роҳим ота ва Қорасоч она мақ­­­­­­­­ба­­раларини зиёрат қилиб, ўз­бек драма театрида спектакль томо­ша қилишди. Астанада Қозоғистон хал­қи Ас­самблеяси билан ўза­ро дўстлик ало­қаларини мус­таҳкамлаш ҳа­қи­­­да мемо­рандум имзоланди. Унинг дои­расида анча ишларни амалга оширдик. 

– Астананинг 20 йиллигига ўз­бек­ларимиз муносиб туҳфа тайёр­­лашди, шундай эмасми?

– Биз байрамда «Астананинг 20 йиллигига – 20 қозон палов» шиори билан иштирок этдик. Сай­рам тумани «Ғунча» халқ дас­­­та­­­­­­­­сининг шўх куйлари, Кентов шаҳ­ридан «Жозиба» вокал-чол­ғу асбоблари дас­тасининг чиқиш­лари кўпчи­ликнинг ёдида қолди. Ҳар бир қозонда салкам 80 кг.дан тай­ёрланган «паловхонтўра», на­фа­қат байрам меҳмонларига, бал­ки, қариялар ва ногиронлар, болалар уйлари, пойтахтдаги 2-сонли перинаталь марказга ҳам тортиқ қилинди. Ҳамжамият аъзо­лари Астана кунида дунёга келган 10 нафар қизалоққа атлас кўйлак, 10 нафар ўғил болага чопон ҳадя қилишди. Ҳамжамиятнинг фах­рий раиси Р. Холмуродов раҳ­барлигида ўтган шодиёна  Астана шаҳри ҳокимлиги томонидан юқори баҳоланди.

– Икром Акром ўғли, «Қар­дош эл» («Бауырлас ел») ҳуж­­­­­жатли фильми ҳақида эшит­­­­­­ган ўзбе­кис­тонликлар таҳ­­­­­­ри­­­­риятга қўн­­ғироқ қили­­­­­­­­­шиб, фильм­ни тез­роқ то­мо­ша қилиш иста­­­­­­гини бил­ди­ришмоқда экан. Уни су­ратга олиш ғояси кимдан чиқ­­ди?

– Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида суратга олинган фильмнинг ташаббускори, ғоя раҳбари Бутундунё қозоқлар ҳам­жамияти раисининг би­­­­­рин­чи ўрин­босари Заутбек Ту­рис­беков. Фильм қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик, миллий хусусиятлар, муно­са­батларни янги даражада тал­қин этади. Бугунги кунда фильм вилоятимизнинг бар­­ча ҳудуд­ларида намойиш этил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­моқда. Ўрни келганда айтиш жо­из­ки, сиёсий ва тарихий ҳуж­­­­­­­­жат­ли фильм салмоқли маблағ (10 млн. тенге) эвазига суратга олинди. Бу хайрли ишда саховат кўр­сатган – Ғ. Эрметов, Н. Хол­метов, А. Фай­­­­­­заҳмадов, А. Ис­матуллаев, И. Ҳо­­­­­­­­­­­­­­­жиматов, Ғ. Сои­пов, Ғ. Раим­қулов, С. Эрна­заров, А. Исоқов, Б. Мў­­­­­­­­­­­­­­минов, Ҳ. Шарипов, Т. Шуку­­­­­­­­­­­­­ров ва бошқа кўплаб ҳамюрт-ҳо­­­­­­мий­ларимизга икки давлат хал­­­­­­қи но­мидан миннатдорчилик бил­­­дирамиз.

– Вилоятимиз олий ўқув юртларида ўзбекистонлик та­лабалар таҳсил олмоқда. Улар Қозоғистон Республикаси дип­ломлари билан ўз юртида ишга жойлаша оладиларми?

– Жуда ўринли савол. Ста­тистика маълумотларига кў­ра, республикамизда Ўзбе­кистондан келиб, таҳсил ола­ётган 14 минг­дан зиёд талаба бўлса, Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри бў­йича уларнинг сони етти минг­га яқинлашиб қолди. Улар Шим­кент шаҳридаги М. Ауезов ном­ли ЖҚДУ, ЖҚПУ, “Буюк Ипак йўли” университети, Қозоғистон муҳандислик-педа­гогика Халқлар дўстлиги уни­верситети, Сирдарё педагогика университети ва Қо­­зо­ғистон инновация ва янги тех­­­­­ноло­гиялар университетида таълим олишмоқда.

Айни пайтда биз талаба­лар дипломини нос­­трифика­циялашни осон­­­лаш­тириш тар­тиби бўйича Ўзбе­­­кистон Рес­публикасининг Қо­­зо­­­­ғистондаги элчиси билан музо­­каралар олиб боряпмиз. Элчи жанобларига ҳамжамият томонидан хат юбо­рилган. Кел­гусида икки дав­лат вазир­ликларининг ўзаро келишув­ла­ри натижасида ма­сала ижобий ечимини топади, деб ўйлайман.

– Қозоғистон халқи Ассам­блеяси ташаббуси билан минг нусхада босилган “Бола­­­­­­лар­га туҳфа” китобига тўх­тал­сан­гиз...

– Қозоғистонда ўзбек тили­да таълим берадиган мак­­­­таб­лар ўқувчиларига мўлжал­лан­ган бу китоб, юқорида таъкид­­­ланганидек, ҚХА кўмаги­да дунёга келди. Унга ўзбекис­тонлик ва қозоғистонлик ёзувчи­ларнинг энг сара асарлари, ҳикматли сўз­лар ва халқ эр­таклари кири­тилган. Китоб билан танишиб чиққан ҳар бир ўғил-қиз она Ватанини се­вадиган, халқига сид­­қи­дил­дан хизмат қиладиган, ра­қо­­батбардош, баркамол шахс бў­либ етишади. Китобни нашрга тайёрлашда меҳнат қилган халқ­­­­­­­­­­парвар инсонлар, ҚР Пар­ла­­­менти Мажлиси депутати Ф. Қо­­ратоев, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бир­лашмаси раиси, ёзувчи А. Пра­­­тов ҳамда ёзувчи-журналист З. Мўминжоновларга вилоят ўз­бек мак­таблари устозлари ва ўқув­чи­лари номидан самимий миннат­дорчилик билдирамиз.

Фурсати келганда айтиш жо­изки, Қозоғистонда Ўз­бе­кис­тон йили муносабати билан яна бир янги китоб қўли­мизга ке­либ етди. Бу ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда “Дўст­лик” ҳамжамияти ташаббуси билан Алматидаги “Золотая Книга” таҳририяти томонидан тайёрланган “Ўзбек халқининг давлат тарихидаги роли” китоби 5 минг нусхада чоп этилди. Ки­тоб қозоқ, рус ва инглиз тил­ларида ёзилган бўлиб, унда Қо­зоғистондаги ўзбекларнинг мам­лакатимиз иқтисодиёти, ма­да­нияти, ижтимоий ҳаётидаги роли батафсил баён этилган. Китоб барча даражадаги этно­маданият бирлашмалари, ўзбек тилида таълим берадиган мак­табларнинг кутубхоналарига тарқатилади.

– Икром ака, 2018 йили анча  ҳамюртлар ва ўзга давлат фу­қаролари “Дўстлик” кўкрак ни­­­шони билан тақдирланди. Шу медалнинг таъсис этилиши ҳа­­­­­қида айтиб ўтсангиз...

– Медаль менинг шахсий ғоям билан юзага келди ва буни ҳамжамиятнинг номи би­лан атадик. Қолаверса, бунга Қозоғистонда Ўзбекистон йи­ли ҳам сабаб бўлди. Мил­лат­лараро дўстликни мустаҳ­кам­лаш йўлида меҳнат қила­ётган халқпарвар, элу юрт эҳ­тиромига лойиқ инсон­ларни Ватани, миллатидан қатъи­на­зар “Дўстлик” медали билан тақдирлай оламиз.

– Вилоят, шаҳар, туман, қиш­лоқ этномаданият бир­лаш­ма­­­­­лари ҳам кўплаб ажо­йиб тад­­­­­­бирлар ўтказиб, хал­қимиз ол­­­­қишига сазовор бў­либ кел­моқ­­­­­да. Шундай эмас­ми?

– Албатта, ўзбек этносининг мамлакатимиз иқтисодиётида муносиб ўрни бор. Буни этно­маданият бирлашмалари то­мо­нидан ўтказилаётган турли тад­бирлар исботлайди. Ви­лоят ўзбек этномаданият бир­лашмаси кўп йиллардан буён “Ўзбек тили, маданияти ва анъа­налари ку­ни”ни ўтказиб кел­моқда. Жо­рий йилги тадбир илк бор Тур­­кистон шаҳрида жуда кенг миқ­ёсда нишонланди. Айнан ушбу байрамнинг Астана шаҳ­рида, Жамбил ҳамда Қи­зил­ўрда вилоятларида ҳам ни­шон­ланиши нур устига нур бўлди. “Бир ёқадан бош чиқариб...”  бир мақ­сад йўлида меҳнат қилаётган жа­моатчи фидойиларимиз, бир­лашмалар раисларига минг раҳ­мат! Уларнинг меҳнатини халқ,  албатта,  баҳолайди. 

– Икром Акром ўғли, 2019 йил – Ўзбекистонда Қозо­ғис­тон йилига нималарни режа­лаб қўйдингиз?

– Юқорида таъкидланган  “Қар­дош эл” фильмининг тақ­­­­­­­­­­­­димоти февраль-апрель ой­ларида Ўзбе­кистонда ўтади. Йил бошида Тош­­кентда бў­либ, мутасадди шахсларни тад­бирлар режаси би­лан таниш­тириб қайтдим. Жорий йил –  юртимизда Ёшлар йили деб эълон қилингани боис, март ойида ҚХА биносида “Ёшлар – бизнинг ке­лажагимиз” мав­зуида Халқаро фо­рум ўтка­замиз. Сўнг Самарқанд вило­ятида ҳам худди шундай форум уюштирилади. Апрель ойи со­­­­ҳибқирон Амир Темурнинг 684 йиллиги нишонланади. Ўз­бек драма театри гастроллари ап­релнинг 15-20 саналар ора­лиғида Тошкент, Гулистон, Жиз­зах ҳамда Самарқандда ўта­ди. Но­ябрь ойида Тошкент шаҳ­рида қозоғистонлик хонанда Алишер Каримов ҳамда бошқа эстрада қўшиқчиларининг концерт дас­­тури намойиш эти­лади. Шунинг­дек, ёзувчилар, шоир­лар, журна­лист­лар ва зиёли­лар­нинг учра­шувлари ҳам кўз­да тутилган.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

Мухтабар УСМОНОВА, 2019-02-05, 09:27 235
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.