26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО меҳмонлари учун – ўзимизнинг қулупнай

Жануб маҳсулотлари саноқли кун­лардан кейин  бошланадиган халқаро кўргазма иштирокчиларига ҳам маъқул келиши аниқ. Сайрам туманида яшовчи Шавкат Ҳакимбоев “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмаси арафасида Астанага дастлабки ҳосилдан 4 тонна қулупнай жўнатди.  

“Зебо–1” деҳқон хўжалигининг 2 гек­тарида терим ишлари давом этмоқ­да. 40 одамни мавсумий иш билан таъминлаётган хўжалик раҳбари 13-14 тонна маҳсулот олишни мўлжаллаб турибди.

– Қулупнайимиз харидоргир, уни асо­сан Алмати ва Астана бозорларига юбор­моқ­дамиз. Маҳсулот йиғим-теримида қатнашаётган ҳар бир ишчига кунига 1700 тенгедан ҳақ тўлаяпмиз, – дейди суҳбат чоғида хўжалик раҳбари.

Далада етиштирилаётган қулупнайнинг “Виктория” нави мевасининг йириклиги ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Унинг бир килоси шу кунларда 350 тенгегача боради.

Бу нав ҳосили бир ой давомида йиғиб олинади. Уни суғориш алоҳида кўникма ва малака талаб қилади. 17 йилдан буён шу касбнинг бошини тутиб келаётган  Шавкат Аҳмадқул ўғли ерга алоҳида меҳр бериш кераклигини таъкидлайди. “Юқори ҳосил олиш учун биз ернинг унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Қулупнай намликни яхши кўради, шунинг учун уни ўз вақтида суғориш – жуда муҳим. Ернинг сувни шимиб олиши учун органик ўғитни аямаяпмиз”, дейди у.  

75 метр узунликдаги эгатларнинг бо­шига бир машина маҳаллий ўғит тўкилган. Ерни юмшатиш ишлари мун­тазам амалга оширилади. Шундай қилинган тақдирдагина беш йил давомида бир жойда ўсадиган қулупнай кўнгилдагидек ҳосил беради. 

Сайрам туманининг Манкент қишлоқ округида 1200 деҳқон хўжалиги бор. Қишлоқда 100 гектарга яқин майдонда қулупнай етиштирилади.

 

А. САРМОНОВ, 2017-06-05, 11:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.