26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тулпорлари кишнаган юртсан…

Бизнинг маълумот:

Абдраманова Элвира Турсунали қизи, 1978 йили туғилган. Маълумоти олий. Мактабни тугатгач, М. Ауезов ном­­­­ли ЖҚДУнинг “Божхона иши” фа­­­­­­­­­­­­­­­куль­­­­­­­­­­­­тетини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини мутахассислиги бўйи­ча бошлаган. Бундан 5 йил муқаддам Россия божхона акедемиясини, сўнг магистратурасини тугатди. 

Ма­йор. Бугунги кунда Давлат да­ро­­­­­­­­­­­­мад­лари департаменти бож­­хона бўлимининг ша­­ҳар божхона-рас­­­­мий­­­­­­­­лаш­тириш мар­ка­­­­­­­­­­­зида етакчи му­­­­­­­­­­­­та­хассис. Ёлғиз қи­­­­­­­­­­­зи Алматидаги Тиббиёт акаде­­­­мия­сида таҳсил олади.

Кўҳна мозийни йилқисиз тасаввур қилиш қийин. Аниқроғи, не-не қирғинларни бағрига босиб ётган ўтмиш саҳифаларида кўплаб жаҳонгирлар қаторида тарих мулкига ай­ланган отлар изи бор. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) Буроқ, халифа Али Дулдул, дунёни забт айлаган Искандар эса Буцефал каби арғумоқлари билан эсланади. Йилқичилик тарихи тадқиқини ушбу қадимий отлар силсиласида таҳлил қилганда кўз олдимизда кўҳна дунё йилқичилиги намоён бўлади. Яъни Буцефалу Буроқлар тимсолида араб ва фриз отларининг ўтмиш қаърига сингиб кетган наслчилиги намоён бўлади. Ҳар икки тарихий зотнинг нечоғлик қадимий эканлигини далиллайди. Со­ҳибқирон Амир Темурнинг қадр­­­дони ҳисобланмиш Ўғлон қора­­­байири ҳам шулар сирасидан, десак янглишмаймиз.  

Ўқувчилик йилларимизда талашиб-тор­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тишиб ўқиган китоб­ларимиздаги қаҳ­­­­­­ра­монлар, ри­­­­воятлардаги тимсоллар орқали биз идеал сиймони тасаввур қи­­­ламиз. Ёдин­­гиздами, Алпо­миш­­­нинг Бойчибори, Гўрўғ­­­лининг Ғи­роти... Алп полвонларни кўз ол­димизга келтирарканмиз, албатта, уларни тулпорларисиз тасаввур қилиш қийин. Полвон­ларнинг камини йилқилари тўл­дириб тура­­дигандек гўё ...

Энди замонамизга қайтсакда, Алпомишнинг издошлари ҳақида қалам тебратсак, ҳаёт­­­­­­­­ларини йил­­­­қисиз, қолаверса, кўпкарисиз та­­сав­вур қилолмайдиган чапдаст ча­вандоз дов­руғини достон қил­сак.

Сиз ҳеч аёл-чавандозни кўр­ганмисиз? Айниқса, бугунги ку­­­нимизда. Чавандозлик ҳади­си­ни олган аёл билан учрашиш, қолавер­са, улоқчи отлар парва­ришининг сиру ас­рорлари би­лан танишиш мақсадида дам олиш кунларининг бирида Тў­лебий туманининг Кўксаёқ қишлоғига отландик. Қиш куни эмас­ми, об-ҳавонинг сал­қинлиги тоғли ҳудуд иқлимига муштарак келгани учун, этни бироз жунжиктирсада, ёқим­ли эди. Излаган Маккани то­пиб­ди, деганларидек, от боқи­ла­­­ди­­ган хусусий фермага ки­риб бор­дик. Қаршимиздан кела­ётган жувоннинг юришидан чайирлиги сезилиб турарди. Истараси ис­сиқ аёлнинг қарашларидан кам­­­тарлик, тор­тинчоқлик, ўзига хос бир нафо­сатни пайқаш мумкин эди.   

Суҳбатимиз тезгина қовушиб кетди, ора­даги бегоналик бироз чекинди. Уни мароқ билан тинг­ларканман, дилкашгина суҳ­бат­дошимнинг тўлиб-тошиб сўз­лаш­ларидан дилим яйради.

– Аслида бизнинг авлодда машҳур чаван­дозлар йўқ, – гап бошлади у. – Ёш­ли­гимдан от, туялар орасида ўсганман. Қўй­ларимиз ҳам кўп бўларди. Бия, туяларни соғишда қўл­дан келганча, онамга кў­­­мак­­­ла­­­шардим. Отам хизмат юзасидан туманларга ишга юбо­риларди. Биз ҳам оиламиз билан хоҳ у туман, хоҳ бу туманга кў­чиб бораверардик. Манкент қиш­­­лоғига ҳоким бўлган йиллари ба­лоғатга етиб, оқ-қорани тани­ган, мустақил ҳаётга қадам қўй­ган даврларим эди. Бошқа тенг­дошларимни билмайман, лекин менинг чорвачиликка, айниқса, отга меҳрим бошқача эди. Бўш вақт топилса, отларнинг олдига чопа­верардим. Уларнинг ҳидидан завқ олардим. 

Эсимда, бир куни эрта уйғон­дим. Да­дам ме­ни кўргач, тонг саҳарлаб қаерга отлан­ганимни сўради. Бироз иккиланиб, аста­гина “Бозор”га деб жавоб бердим. Чунки ёлғиз ўзимни бегона жой­ларга  юборишмасди.

Рухсат текккач, Қорабулоқ қиш­­­­лоғидаги мол бозорига етиб кел­­­­дим. Бироз у ёқ бу ёқни ай­лан­­­гач, отларни томоша қи­ла бош­ладим. Шу вақт бир ама­ки ке­либ, “Қизим, от излаб юриб­санми?”, деб сўради. “Йўқ, фақат томоша қиляпман”, дедим. Шун­да у: “Менда бир бия бор, кўра­санми?” де­гач, уйига йўл олдик. Бир қу­­­­лунли бияни етаклаб чиқди. Ишонасизми, мен унга “ошиқ” бў­либ қолдим. Шу куни жониворни олиб кетдим. Уни Тўнғич деб ном­ладим. Чунки, қўлга киритган илк жониворим шу эди. Мана, 15 йил­­­дан буён ундан қанча қулун ол­­­дим. 

Яна бир воқеани айтай, бир кўпкари отини қўлга киритиш учун 6 ой қатнадим. Қора­­­булоқнинг Қайнар сайҳонлигида улоқ бе­­­­риларди. Қайта-қайта бо­­­­­равердим, ахийри ўша чи­­­ройли тулпорни сотиб олдим. 

Бундан тўрт йил аввал кўпкарига борган­дим. Фа­ло­кат оёқ остида деган­ларидек, бир чеккада томоша қилиб турсак, тўда келиб қоқиб кетди. Кўзимни очсам, касалхонанинг жонлантириш бў­­­лимида ётибман. Қўлларим гипс­­­да, оёқ ҳам шу аҳволда. Мени кўришга танишлар, чавандозлар келишди. Шунда улар энди отнинг яқинига ҳам йўлолмаслигимни айтишди.

Даволаниб чиққан куним укамга отни эгарлашини буюрдим. Отга аста яқин­ла­шарканман, ожиз танамни эгаллаган қўр­қув қалбимдаги шижоат, йилқига бўлган меҳр-муҳаббат олдида чилпарчин бўлди. Чап­­­­­дастлик билан отга мингач, кенг дала­ла­римизни бирров айланиб келдим. Танамни яйратган тоғ­нинг салқин ҳавоси, она замин­нинг бепоён кенгликларида тулпо­рим­нинг гижинглаб чопиши қал­бимга сурур бағишлади. Она табиатнинг мафтункорлигидан баҳра оларканман, дилимда бир ният бўй кўтарди: “Улоқ бераман!” Дуоларим ижобат бўлиб, юртга улоқ бердим. Қа­­­рияларнинг оқ фоти­ҳасини ол­дим. Улар “Қизим, сенга рухсат, олгину олдирмагин!” – дея дуо қилдилар. Шу –шу, тул­порлар ҳаё­тим мезонига айланди.

Отлар менга жуда қадрдон бў­либ қолган. Ишдан чарчаб келиб, кийимларимни ал­маштираману, уларнинг олдига шошиламан. Таниш чеҳрани кўрганда, улар ҳам кишнаб, туёқ­ларини ерга уриб қўйишади. Ўйнатиб турган бошларини бағримга оламан, силаб-сий­пайман. Шунда бу­тун чар­чоқларим эсдан чи­­­қади. Анчагача улар билан гапла­шаман. Ҳа, улар билан суҳ­батлашаман. Уларнинг ги­жинглашини кўрсангиз шун­­­да. От боққанлар билади бу­­нинг гаштини. 

Ёзда кўпкари чопадиган жониворлар “чил­лага боғ­ланади”, шу боис деярли уларнинг ёнидан кетмайман. Уларни парваришлашнинг ўзига хос жадвали бор. Тўрт тулпоримнинг кундалик ра­­­­­ционини назорат қилиш, до­­рилар, ем-хашагию мева-чева­­си­­­гача тақсимлаб, ўз вақтида бе­­­риш зиммамда. Лекин ҳеч ноли­­­майман. Ёқтирган касбимдан завқ олиб ишлайман.

Аслида от жуда нозик жонивор. Бирор нарса ёқмаса, хастала­­ниб қолади. Уни асл ҳолига кел­тиргунча, тун-кун бирдек тик оёқда турасан. Вақт билан ҳисоблашмай, тиним бил­май­­­­­­­сан. Бугунги кунда етук вете­­­ринарни учратиш қийин. Баъзи­­да “нега мен ветеринар бўл­­­мадим, нега бошқа соҳани тан­­­ладим”, дея хаёлга бораман. Ин­­­тернетдан изланиб, отларда қандай касалликлар учраши, уларни қандай даволашни ўқиб, ўргандим. Бугунги кунда олган билимларим асқотмоқда.

Яхшиям ёнимда отбеги Ма­­кенг бор. У менинг беминнат ёр­­­­­дамчим. Отларимни фақат унга ишонаман. Қайси от қандай овқат ейишини, қачон дам олишини ҳам билади. Жониворларнинг кайфиятини тушунади, барини ҳисобга олади. 

– Аслида Элвирадай меҳрибон қиз йўқ,– гапни илиб кетди у. – Бошқа вилоятларда ҳам эшит­маганман, хотин-қизларнинг кўп­карида юрганини. Бу соҳада эл­нинг не-не мард, чайир, бақув­ват ўғлонлари куч синашади.  Элвира ҳам  абжирликда улардан қолишмайди. Ёш бўлишига қарамай, улкан масъулиятни бўй­нига олган. Отасига минг раҳ­мат! Элининг довруғини таратиб юрибди-да. 

Шу  пайт хонага бирин-кетин кириб кел­ган чавандозлар билан таништирар экан, Элвирахон ғурурланиб қўйди:

– Баян билан Жасулан – менинг ишон­ган паҳлавонларим. Улар билан жуда фахр­ланаман. Неча йилдан буён бирга ишлаймиз, бир оиланинг аъзоларидай бўлиб қолганмиз. Отларимизнинг тилини  ҳам шулар билади. Кўпкарида озми-кўпми ютуқларни қўлга киритиб, совринсиз қайтишмайди. 

Аслида улоқда юраги ба­қувват, жисмонан чиниққан  қорабайир зотли отлар чопади. Шундай отлар ҳам учрайдики, чопгиси келади, лекин жисмонан тайёр эмас, кўпкарининг қонун-қоидаларига тўғри келмайди. Россиядан олиб келган отларимнинг бирон­таси ҳам улоққа чиқолмади. Ўзи­­­­­­миз­­нинг Кўлкент, Қора­булоқ қиш­­­­­­­­­лоқларидан олган отларим ба­ри­­­­­­­­­­­­бир бошқача. Уларни ҳам жис­монан ҳам руҳан тайёрлаймиз.

Қирғизистон, Ўзбекистон дав­латларида ўтказилган белла­шувларда ҳам қатнашиб, анча ютуқларни қўлга киритдик,– деб суҳбатини якунлади у.  

Суҳбатимиз тугаб, ортга қай­тарканман, ҳикоямиз қаҳрамони Элвиранинг вужудидан уфуриб турган шижоат, қатъият, ишончнинг кўпчиликка ибрат бўлиши аниқ деб ўйладим. Чунки, бугунги кунда баъзи бир эркак­лари­мизда ҳам танқис бўлиб бораётган бу хис­латлар мил­лий қадриятларни эъзозлаб кела­ётган ёшгина аёл­нинг ҳаёт тарзига айланиб улгур­ган.

Тасвирларда: Элвиранинг тулпор­­­­­лари.

Ш. УСМОНОВА, С. ИСАМАТОВ суратлари, 2019-02-07, 10:02 106
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.