26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Март ойида ЯМТ

Январь ойида мамлакатимизнинг ҳам­ма минтақаларида ЯМТ ташкил этилди. Унда 11-синф ўқувчилари, биринчи ака­демия даврига қадар олий ўқув юртига қабулланган билимдонлар, ижодий ихти­сосликдан бошқа мутахассисликка алма­шадиган талабалар қатнашдилар. Шуни таъкидлаш жоизки, март ойида ўтадиган ЯМТда битирувчилар тест ўтказиладиган бекатни ўзи танлайди. 

Январь ёки март ойида ЯМТ топширганлар грант танловида иштирок этиш имкониятини берувчи июнь-июль ойларидаги тестда ҳам қат­наша оладилар. Шунингдек, ҳар бир тест пайтида ижодий фанлар комбинациясини ўзгар­тириш мумкин. Яъни битирувчилар турли хил ижодий фанлар комбинацияси бўйича ўзларини синай оладилар. Январь, март ойларида ўтадиган ЯМТ олий ўқув юртига кирувчиларнинг ўз били­мини текшириб олишлари учун берилган катта имкониятдир. Битирувчи бир томондан ўз дара­жасини текширса, иккинчи томондан ЯМТ топ­шириш пайтидаги руҳий шароитларга мос­лашади.

Тест топширувчи ўзининг яшайдиган жойига яқин ЯМТ бекатига бориб, тестга қатнашиш ҳа­қи­да ариза бера олади. Мамлакатимизда 154та бекат фаолият юритади. Талабалар тестда қат­­нашиш учун ариза ёзиб, шахсий гувоҳномаси кўчирмасини, таълим муассасасидан маълумот­­­­­­­­­­нома ва фотосуратини топшириши зарур. Шу­­­­­нингдек, ЯМТ топшириш учун битирувчи 2242 тен­ге тўлаши керак. У тўловни ҚРнинг иккинчи дара­жали банклари кассалари орқали амалга ошира олади.

ЯМТ топширишга ният билдирганлар учун асосан иккита тест бекати белгиланган. Улар­дан бири М. Ауезов номидаги ЖҚДУ бўлса, иккинчиси ЖҚДПУда жойлашган. Март ойида тест топширувчиларнинг сонига қараб ЯМТ ўтказиладиган жойлар сони ортиши мумкин. ЯМТни ўтказиш 24-29 март кунларига режа­ланмоқда, шу боисдан ҳужжатларни қабул қилиш 1-15 февраль оралиғида юритилади. Қў­шимча маълумотларни тест марказининг расмий сайтидан  олиш мумкин.

Сакен ҚУДИРЕТИЛЛА, “Миллий тест маркази” РМҚК Шимкент шаҳар М. Ауезов номидаги ЖҚДУ филиали раҳбари, 2019-02-07, 10:11 295
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.