26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ошкора мулоқотлар

Шу кунларда ҚР Парламенти Мажлисининг бир гуруҳ депутатлари жойларда давлат ижро органлари, таълим, соғликни сақлаш, маданият ва бошқа соҳалар ходимлари билан учрашувлар ўтказиб, Элбошимизнинг “Қозоғистонликлар фаровонлигининг ўсиши: даромад ва турмуш сифатини ошириш” мактубида белгиланган вазифалар юзасидан тарғибот ишларини олиб боришмоқда. 

Мажлис депутатлари, “Нур Отан” партияси фракцияси аъзолари Қуаниш Султанов ва Майра Айсина Сайрам туманидаги саноат корхоналари, мактабгача таълим муассасалари, аҳолига хизмат кўрсатиш идораларида бўлиб фуқароларни депутатлар томонидан қабул қилинаётган янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда фаол қатнашишга чақирдилар. Қ. Султанов туман ҳокими Б. Мамаев, туман маслаҳати котиби Ж. Сулейманов ва бошқа расмий кишилар ҳамроҳлигида Оқсувкентдаги замонавий мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Белла мебель” фабрикасида ҳамда туман ҳокимлиги мажлислар залида учрашувлар ўтказди, Майра Арабқизи Қайнарбулоқ қишлоқ округидаги “Бауржан” оилавий болалар уйи, Оқсувкентдаги “Шаттық” болалар боғчаси ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш идорасига бориб, турли касб эгалари билан очиқча мулоқотда бўлди.

Астаналик депутатлар билан бўлган учрашувлар чоғида жанубликларни республикамизнинг шимолий вилоятларига кўчириш сингари муҳим масалалар қаторида жойларда учраётган айрим муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

, 2019-02-08, 18:21 103
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.