26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Навоийга таъзим ва эҳтиром

Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида буюк ўз­бек шоири ва мутафаккири Мир Алишер Навоий та­валлудининг 578 йиллиги арафасида “Не назмким, ўтлуғ кўнгулдин чиқордим” мавзуида “Навоий сабоқ­лари” республика кўрик-танлови ўтди. Унда Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Тўлебий, Қа­зиғурт, Тулкибош туманларидан жами 18 нафар иш­тирокчи қатнашди.

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси, шаҳар драма театрининг директори Икром Ҳошимжонов тадбирни очаркан, унинг жорий йил учинчи бор уюштирилаётганини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилади. Жанубий Қозоғистон давлат педагогика универ­ситетининг чет эллик талабаларни мослаштириш маркази раҳбари Шаҳло Норалиева танлов шартлари билан таништирди. Иштирокчилар А. Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида эссе ёзиб, ғазалларини ёддан айтишди, “Хам­са” достонлари асосида саҳна кўри­нишларини намойиш қилишди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Шимкент шаҳридаги 53-сонли Ҳамза номли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Бердиёр Ҳошимжонов олий ўринга лойиқ топилди. Сайрам туманидаги 12-сонли Т. Рустамов номли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Диана Холниёзова биринчи ўринга сазовор бўлди. 2-ўрин эса Сайрам туманидаги 11-сонли “Манкент” мак­табининг 10-синф ўқувчиси  Ҳи­ло­ла Тошалиева ҳамда Тулкибош  ту­ма­нидаги А. Навоий номли мак­табнинг 11-синф ўқувчиси Зи­ло­лахон Сайдуллаевага насиб этди. Шимкент шаҳридаги 11-сонли А. На­воий номли мактабнинг 10-синф ўқув­чиси Малика Асомова, Тўле­бий туманидаги “Илонбузган” мак­табининг 11-синф ўқувчиси Динора Маҳаматбек, Туркистон шаҳридаги 13-сонли А. Навоий номли мак­табнинг 10-синф ўқувчиси Ма­ди­на Муртазоева  3-ўринга са­зо­вор бўлишса, Туркистон шаҳ­ридаги Э. Иззатуллаев номли мак­табнинг 10-синф ўқувчиси Ди­нора Маҳмудова ва Кентов шаҳ­ридаги М. Қошғарий номли мак­таб-гим­назиянинг 10-синф ўқув­чиси Ма­лоҳат Матмусаева “Ёш На­воий­шунос”, Сайрам туманидаги 89-сонли “Қайнарбулоқ” мактаби­нинг 11-синф ўқувчиси Тоҳир Рав­шанбеков ва Шимкент шаҳри­даги 104-сонли Е. Юсупов номли мактабнинг 10-синф ўқув­чиси Дил­ноза Абдуллаева  “Ёш ифодали сўз ижрочиси”, Кен­тов шаҳридаги “Чоштепа” мактаби ўқувчиси Зе­бо Эргашева ҳамда Қазиғурт тума­нидаги Туроб Тўла номли мак­таб ўқувчиси Моҳинур Эркинова “Ада­биётга ошно” номинацияларига лойиқ топилдилар. 

Ғолиблар, совриндорлар ва улар­нинг устозлари “Дўстлик” ҳам­жамиятининг диплом, ташак­кур­нома ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

З. МЎМИНЖОНОВ. Тасвирларда: тадбирдан лав­ҳалар. Муаллиф ва З. АБДУШУКУРОВ суратлари, 2019-02-08, 18:58 841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.