26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олдинда – улуғвор вазифалар

Шаҳар марказидаги маданият уйида Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаевнинг 2018 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ҳисоботи тингланди.

Тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев ва ҚР Президенти Маъму­риятининг Туркистон вилояти бўйича давлат инспектори М. Имандўсов иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими ўз маърузасида Туркистон вилояти маркази бўлиб тасдиқланишидан бошланган шаҳардаги жараёнлар ҳамда йил давомида бажарилган ишларга тўхталди. 

Қўшни Кентов шаҳри тасарру­фига 721 минг гектар ер майдони 12 қишлоқ округи билан бирга берилди. 260 мингдан зиёд шаҳар аҳолисининг 100 мингдан зиёди ҳам Кентовга ўтди. Туркистон шаҳ­ри ҳудуди айни пайтда 19 минг гектардан иборат. Шаҳарда жуда катта ва кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошланган. Табиий газ билан таъминлаш йил охирига қа­дар 58 фоизни ташкил этиб, 2020 йили тўлиқ якунланади. Ўтган йили Туркистонга 1 млн. 495 минг сайёҳ ташриф буюрди. 

Улардан 40200 нафари яқин ва узоқ хорижий давлатлардан. Ҳи­собот юзасидан музокараларда сўзга чиққан Р. Баймендиев, Д. Ба­­­тирова, П. Саруаров, Г. Жунис каби фуқаролар шаҳар ва ви­лоят ҳокимларига берган саволларига ба­­тафсил жавоб қайтарилди.

Ви­лоят маслаҳати депутати Р. Танир­­­­­бергеновнинг шаҳар ҳокими ҳисо­боти қониқарли деган таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди. Вилоят ҳокими якуний нутқида Туркистон шаҳрининг аҳолиси Тур­кистон шаҳри Қозоғистон маънавий маркази сифатида тараққий этиши учун бир кишидек ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлади. 

– Туркистон ривожланмоқда, тараққий этмоқда. Биз шаҳарга кела­диган туристларни 5-7 мил­ли­онга қадар кўпайтириш учун барча шароитларни яратиш ҳара­катидамиз. Аэропорт, автовокзал, йўллар шу мақсадда қурилмоқда. Туркистонга турист келади дега­ни – иқтисодиёт ривожланиб, ша­ҳар бюджети ўсади деган сўз. Ал­бат­та, камчиликлар бор, лекин силжиш кўпроқ. Биргаликда, ҳам­жиҳатликда меҳнат қилиб, Эл­бошимиз яратиб берган тарихий имкониятдан фойдаланиб қолай­лик, – деди вилоят ҳокими Ж. Туймебаев. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-02-11, 09:31 613
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.