26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саломатлик – туман бойлик

Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Муқан Егизбаев ўтган 2018 йили қилинган ишлар юзасидан ҳисобот-матбуот анжуманини ўт­каз­ди. Туркистон вилоятида 2 миллионга яқин аҳо­ли исти­қомат қилади. Ўтган йили шифохоналарда тиббий кўмак олганлар сони 8 739 991 кишини ташкил этди. 

Дастлабки тиббий хизмат кўрсатиш участкалари сони 1119, хусусан 783 умумий тажриба шифокорлар участ­калари, 127 терапевт, 209 педиатрия марказлари бор. 2018 йили Кентов шаҳри, Сайрам, Сариоғоч туманларида 3та инсульт маркази очилиб, ви­­­­­лоят бюджети ҳисобидан 1 млрд. тенгега 3та компьютер то­­­­­­­мографлари сотиб олинди. Клиника-диагностика лабо­­­­ра­тория хизматлар сифатини яхшилаш, тиббий ус­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­куналар, кадрлардан сама­ра­­­­ли фойда­­ланиш учун Ленгер ва Кентов шаҳар­лари­да касал­­­­­­­хо­на­­­­­­ларнинг лабо­ра­тория­лари мар­казлаш­тирил­ди. 

Компьютерли роботлаш­ти­­рилган нейрожарроҳлик тизими ўрнатилиб, умуртқа-асаб ти­зи­ми хасталикларини да­­во­лашда қўлланилмоқда. Қо­зо­­­­­­­­­­ғистонда илк бора вилоят ҳу­­дудида витилиго маркази очи­­либ, жарроҳи усули билан даволаш жорий этилди. Тур­­­­­кистон вилояти бўйича қа­бул­­лаш бўлимларида триаж ти­зими жорий этилди. Жадал кўмак кўрсатиш бўйича халқа­ро андазаларга мувофиқ тез ёрдам ходимлари, хусу­сан 189 шифокор, 743 фельдшер би­ли­мини оширди. 564 ҳай­довчи «Са­нитария авто­ма­шинасини хавф­сиз бош­қа­­­­­­­­­­­­риш» жараёни бўйича ўқи­тилди. 

Вилоят аҳолиси саломатли­­­­­­гини сақлаш, соғлом тур­муш тар­­­­зини тарғиб қи­лиш борасида 118,964 тад­бир ўт­ка­зилиб, 576,696 киши иш­тирок этди. 2018 йил яку­ни бўйича оналар ўли­ми кўрсаткичи 35,6 фоизга, болалар ўлими ўт­ган йил билан тақ­қослаганда 9,5 фоизга ка­майди. 2017-2018 йил­ларида қиш­лоқ жойларига ишга жой­лашган 28 ёш оила, тиббиёт ходими уй-жой билан таъмин­­­­­­ланди. 

Соғ­­лиқни сақлаш соҳа­­­­­­сини ах­бо­­­­­­­­­­­­­­ротлаштириш юза­сидан ша­­ҳар ва туман маказлари 100 фоиз интернет тизими билан таъминланган. Туман мар­­кази­­дан олисдаги аҳоли ман­­зил­ларида ушбу масала 2021 йилга қадар тўлиқ ҳал эти­­лади. 2018 йили вилоят бюд­жети ҳисобидан 5728та ком­пьютер сотиб олинди. Тур­кис­тон шаҳрида онкология мар­кази барпо этилади, ви­лоят марказидаги 60 ўринли пери­­­­­­­натал марказ йил охирига қа­­­­­­дар 150 ўринли янги за­­мо­навий бино эвазига кен­гаяди. Шунингдек, қулоқ, томоқ, бу­рун бўлими очилади. «Тез ёр­дам» автомашиналари билан таъмин­лаш жараёни доимий на­­зоратда. 

Хуллас элбошимизнинг Мак­­­­­­­­тубида белгиланган устувор вазифалар – соғлиқни сақлаш соҳасида ўз ижросини топади. Вилоят шифокорлари, тиб­­­­­­­­­­­биёт ходимлари бунинг учун етар­ли билим ва таж­рибага эга. М. Егизбаев жур­налистлар то­монидан қўйил­ган қатор са­­­­­вол­­ларга атроф­­лича жавоб бер­­­­­­­­­­­­ди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-02-11, 09:33 103
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.