26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
10та китоб чиқарилди

Туркистондаги Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ кутубхонасида ўтган “Маънавий янгиланиш” лойиҳавий идорасида таъкидланган дастур доирасида чоп этилган 10та китобнинг тақдимоти ўтди. 

Унда минтақамизнинг машҳур ёзувчи ва шоирлари қатнашдилар. Адабий кечани ёзувчи Мархабат Байғут олиб борди. 

Китобларнинг тақдимот маросимида Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев табрик сўзини айтиб, қаламкашларнинг жамиятдаги ўрни ўзгача эканини таъкидлади. 

– Куни кеча вилоят ҳокими Жансейит Қансейитулининг бевосита қўллови билан чоп этилган 10та китоб китобхонларга тарқатилади. Вилоят ҳокимлиги томонидан маънавиятга, адабиётга қўллов кўрсатиш давом этаверади. Барчамиз биргаликда меҳнат қилиб, Туркистоннинг равнақига улуш қўшайлик, – деди Малик Нуржанули.

Бу китоблар вилоят ҳокимлигининг қўллови билан “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида чоп этилган. Уларнинг муаллифлари – элга машҳур ёзувчи ва шоирлар. 

Адабий муҳитга туртки берган йиғилишда Нармахан Бегалиули, Ханбиби Есенқарақизи, Қасимхан Бегманов ва бошқа қаламкашлар китобларнинг чоп этилишига ҳисса қўшган кишиларга дил изҳорларини билдириб, адабиётни қўллаб-қувватлаган мамлакатнинг келажаги порлоқ бўлишини айтдилар. Туркистон вилоятида келгусида “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида муҳим ишлар давом этаверади.

, 2019-02-11, 09:57 102
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.