26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ўжарлар”га тан бердик

“Ўжарлар” комедияси атоқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмонов қаламига мансуб бўлиб, асарда ҳозирги кунда жамиятимизда илдиз отган – “фақат менинг айтганим бўлади”, қабилида иш кўрадиганлар ҳақида енгил кулги остида сўз юритилади. Асар бошидан охиригача миллий руҳга чулғанган. 

Бўлажак қудалар Матриза ва Холмуродларнинг ўжарлиги, қизиққонлиги туфайли уларнинг фарзандлари – Сафар ва Қоракўзнинг тўйи бузилади. Лекин севишганлар оталари туфайли тақдирларини ўзгартиришни исташмайди. Уларнинг тўйи Сафар таълим олаётган пойтахтда ўтади. Фарзанд дунёга келади. Матриза ва Холмурод энди ярашишга мажбур бўладилар. Спектакль сўнгида улар арзимаган нарса учун талашмасликка қарор қиладилар, бу дунё бошқаларнинг ҳам истак-иродасидан иборат эканлигини тан оладилар. 

Албатта, асар қаҳрамонлари келишиб олгунларича спектаклда анча-мунча воқеалар содир бўлади. Юз берган воқеаларни қоғозга тушириш осондек, лекин асар қаҳрамонларини жонлантириш актёрлардан заҳматли меҳнат, ирода, сабр талаб этади. Асарни томоша қилар экансиз, ҳозирги кунда жамиятимизда бир-бирининг гапини тўғри бўлса ҳам тан олмаслик, арзимаган нарсага аразлашиб юрганлар сафи ортаётганлигини таассуф билан тилга олиш мумкин. 

Асар қаҳрамонлари Матриза (Сайдикарим Маҳмудов) ва Холмурод (Одилжон Тўғонбоев) ролларига актёр танлашда режиссёр адашмаганига спектакль жараёнида амин бўласиз. Басимбет ролини ижро этган ёш актёр Эрали Тўламетовнинг тажрибаси ва маҳорати ошиб бораётгани ҳам томошабинлар назаридан четда қолмади. Жандулла ролини қойилмақом ижро этган Улуғбек Носировга алоҳида тўхталмасак бўлмайди. Ўзидан икки баравар катта қария тимсолини яратиш учун актёрнинг анча-мунча тер тўкканлиги яққол кўриниб турибди. 80 ёшли бобойнинг юриш-туриши, гапириши, қилиқлари, сўкишлари қандай бўлса, Улуғбек ролни худди шундай ўйнади, десам муболаға бўлмайди. 

Жавлон САИДОВ, “Ўжарлар” спектакли режиссёри:

– Асарни Нурилло Аббосхон ўзбекчага таржима қилган, яъни ўзбекчага мослаштирган. Бизда танлаш имконияти бор, шунинг учун труппамиз айнан шу асарга тўхталди. Унинг номининг ўзиёқ айтиб турибдики: ҳозир катта ҳам, кичик ҳам бир сўздан қолгиси келмайди. Биттаси ундоқ деса, биттаси бундоқ, дейди. Муросага келиш йўқ. Ҳамма ўзим дейди. Ҳозир жамиятда кибр юқори, манманлик кўпроқ. Ҳар ким ўзининг ҳақиқатини тиқиштиради. Асарнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта. Аслида у – жиддий комедия. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-02-11, 18:47 372
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.