26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош шиори – ишонч ва қатъият

Жорий йил мамлакатимизда Элбоши томонидан “Ёшлар йили” деб эълон қилиниши, айниқса, уддабуро, қатъиятли ёш йигит-қизлар учун кенг имкониятлар эшигини очади, десак янглишмаймиз. Зеро бу ташаббус серғайрат, ишнинг кўзини яхши биладиганларга айни муддаодир.

Қорабулоқлик тадбиркор Ўктам Абдураимов ҳақида даставвал эшитганимда, гапнинг рости, ёш бўлишига қарамай, шу қадар кўп ибратли ишларнинг бошини тутишига унчалик ишонмагандим. Қишлоққа кираверишдаги “Чарос” тўйхонаси рўпарасидан ичкарига кириб борсангиз, кенг ялангликда бу йигитга тегишли улкан усти ёпиқ ва ёнида усти очиқ спорт майдончалари ҳамда шинам ва бежирим “Изюм” қаҳвахонасига дуч келасиз. Футбол майдончаси ўйинчи ҳамда мухлислар билан доимо гавжум. Вилоят олимпия захираларини тайёрлашга ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг футбол бўйича тренери Баҳодир Турсунқуловнинг айтишича, фахрийлар ўртасида вилоят биринчилиги айнан шу ерда ўтказилаётган экан.

– Авваллари биз Шимкентдаги спорт мажмуасида шуғулланардик. Кейинги пайтларда ижара ҳақи ошиб, машғулотларни олиб бориш бирмунча қийинлашди. Бундан ташқари, маҳаллий болаларга ҳам футбол сирларини мунтазам ўргатишим керак. Вазиятдан хабар топган Ўктам бизга ўз спорт мажмуасида бепул машғулотлар ўтказишга рухсат берди. Ҳафтасига беш марта турли гуруҳлар билан шуғулланаман. Бошқа жойлардаги усти ёпиқ майдончалар қишда яхши иситилмайди. Мана, кўриб турганингиздек, бу ерда аёзли кунларда ҳам бемалол тўп суриш мумкин. Шундай шароит яратиб берган тадбиркорга катта раҳмат! – дейди Баҳодир. Унинг 42 шогирди қиш пайтида шу ерда шуғулланишади. Уларга яратилган шароит ўз натижасини кўрсатди. Яқинда ёш футболчилар вилоят биринчилигида ғолиб чиқибди.

Ўктамжоннинг келгуси режалари билан қизиқдим. 

– Яқин вақтларда футбол майдончаси, ҳаммом, ёзги қаҳвахона қурилишини бошлаймиз. Ўзингиз биласиз, қишлоғимизда мириқиб дам оладиган истироҳат боғи йўқ. Икки гектарга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиб, келажакда дам олиш маскани яратиш ниятидамиз. Бундан мақсад мўмай даромад эмас, аксинча, кўпчиликнинг дуосини олишдир,– дейди Ўктам Шамсиддин ўғли.

Айтганча, “Изюм”га келувчилар сони кундан-кунга ортиб бораётганида қўли ширин пазанда, бош ошпаз Аъзамхон Аҳмадниёзов ва унинг кўмакчиси Шоира Абубакироваларнинг хизматлари беқиёсдир. Энг муҳими, қаҳвахона ичи ва сирти тоза, шинам, иссиқ, бу хўрандаларга хуш ёқади, албатта. 

Ёш тадбиркорнинг мақсади йўлида тинимсиз изланишида сўзсиз, падари Шамсиддин ака ва онаси Маҳбуба опанинг маслаҳатлари асқотаяпти. Буни мен суҳбат асносида Ўктамжоннинг ҳар гапида ота-онасини ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишидан ҳам билдим.

Қорабулоқда ҳам савобли, ҳам даромадли ишга қўл урган Ўктамжон сингари келажакка ишонч ва қатъият билан қарай оладиган, серғайрат ёшлар сафи кенгайишини, пировард натижада қишлоқ янада кўркам, гўзал тус олишини тилаган ҳолда хўшлашдик.

Суратларда: ёш тадбиркор Ў. Абдураимов; ошпазлар А. Аҳмадниёзов ва Ш. Абубакирова иш устида.

И. КАРИМОВ, 2019-02-12, 10:56 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.