26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғалабалар бардавом бўлсин!

Халқаро даражадаги спорт устаси, касбий боксчи Бобуржон Мўминов­нинг жанглари, спортда босиб ўтган йўли ҳақида “Жанубий Қозоғистон” газетасида мақолалар берга­ни­мизни муштарийларимиз яхши били­шади. Уларни ўқиган ҳамюрт­ларимиз спортчининг, айниқса, касбий боксдаги ютуқларидан фахрланиб, фарзандини, кимдир набирасини бокс тўгарагига берган бўлса, ажаб эмас. 

2016 йилдан буён АҚШнинг Флорида шаҳрида истиқомат қилаётган боксчининг нуфузли беллашув­ларидан аввал ҳаваскор боксдаги йўли ҳақида айтиб ўтиш жоиз.

2007 йилда Қозоғистон чемпиони бўлган қаҳра­­монимиз 2011 йилда ҳам Астана шаҳрида ўтган Қозоғистон кубоги мусобақасида ғалаба қозонди. 2013 йилда Болгария пойтахти София шаҳрида ўтган халқаро турнирда ғолиб чиқди, 2014 йилда эса ҳарбийлар орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

2016 йили Бобуржон касбий спортга қадам қўй­­ди. Шундан буён  океан ортида яшаётган боксчи дебют жангини 2016 йилнинг 16 ноябрида АҚШда маҳаллий боксчи Эндрю Жеймс Липтонга қарши ўтказди. Албатта, ўтиш жараёнида, биринчи жангга тайёргарлик, мунтазам жисмоний машқлар, кетма-кет ғалабалар спортчининг кучли ирода эгаси экан­­­­­­­­лигини исботлаб берди. У Липтон ва иккинчи рақи­би, америкалик Энтони Овербиларни биринчи раунд­­даёқ таслим этди. Кейинги учта жанг АҚШ ва Аргентинада уюштирилиб, уларнинг барчасида ҳамюртимиз касбий боксга шунчаки ўтмаганлигини исбот­­лади. Улар­да икки нафар америкалик ва уруг­­­­вайлик, аргентиналик чарм қўлқоп уста­­­­си мағлуб қилинди. 

2018 йилда Бобуржон Мўминов учта жанг ўтказди. Улардан иккитаси Қозо­ғистонда уюштирилди. Чунки, бу вақт­га келиб Бобуржон қозоғистонлик мутахассисларнинг оғзига тушиб ул­­­­­гур­ган эди. Дастлаб, грузиялик Геор­­­­­ги Блидазе нокаутга учради. 15 сентябрда Ақтўбе шаҳрида WBC Asia Boxihg Council Continental ва NBA intercontinental камари учун 10 раундлик жангнинг 2-раундида Анзор Гамгебели “ер тишлади”. Август ойида АҚШда маҳаллий боксчи Браян Тиммонс 1-раунддаёқ қулади.

Америкада яшаб, ўзининг касбий боксдаги маҳорати ва нуфузини оши­­­­­риб бораётган Бобуржон Мўминов­нинг навбатдаги жангини 24 март куни ўтказиш белгилаб қўйилган. Лекин рақиби кимлиги ҳали номаълум. Биз ҳамюр­тимизга касбий боксдаги тўққизинчи жангида ҳам ғалаба тилаб қоламиз.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-02-12, 11:23 881
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.