26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда қурилиш авжида

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Туркистон шаҳридаги бир қатор қурилиш иншоотларини оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишди. Минтақа раҳбари даставвал барпо этилаётган маъмурий-тадбиркорлик марказида бўлди. Ҳозирда 48,4 гектар майдонда биринчи навбатда қуриладиган 13та иншоотни бунёд этиш учун ер участкалари тўлиқ бўшатилган. Ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ҳамда департаментлар биноларининг қурилиши олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари билан таниш­­­­ган вилоят раҳбари ишни жадал­лаш­ти­ришни топширди.

– Маъмурий-тадбиркорлик мар­казидаги барча бино­ларнинг қури­лишини жадаллаштириш керак. Ик­ки сменада 12 соатли тизимда ишлаш лозим. Белгиланган режа бў­­­­­­­­­­­йича қу­рилиш ишларини вақтида ту­­­­­­­гатишни топшираман, – деди Жансе­йит Қансе­йитули.

Шунингдек, вилоят раҳбари бош­чилигидаги гуруҳ 7000 ўринга мўл­жалланган стадион қурилиши билан та­нишди. “Самұрық қазына” миллий компанияси буюртмаси асосида қу­рилаётган иншоотнинг умумий май­дони 26 075 квадрат метр.

Бундан ташқари, 114та кўп қа­ват­ли уй қурилиши ҳам жадал  юри­тил­моқда. Туркистон шаҳрининг маъна­вий-маданий ҳудудида “Сам­рұқ-­қазына” ҲЖ буюртмаси асосида Хо­жа Аҳмад Яссавий музейи биноси қад кўтармоқда. Унинг ҳудуди 3 200 квадрат метрни ташкил қилади. Шу­­нингдек, Буюк Дашт эли маркази қу­рилиши ҳам тенг олиб борилмоқда.

Қурилиш иншоотларини оралаб чиққан минтақа раҳ­бари ишни тез­лаштиришни топширди. Об-ҳаво қулай­лигидан унумли фойдаланиб, икки сменада ишлаб, режадан орқа­да қолмасликни уқтирди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-12, 11:48 207
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.