26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улоқ ҳақида нима биламиз?

Улоқ, кўпкари –  Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири.

Асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ўтказилган. Ҳукмдор ва ҳар хил амалдорлардан ташқари ўзига тўқ одамлар, хатто оддий аҳоли ҳам улоқ ўйинларини ташкил этган. Кўпроқ хатна тўйларида расм бўлган. Улоқ туркий халқлар, айниқса, унинг қўнғирот, қурама, минг, манғит, ойрат, ёйилма, кенегас, қипчоқ, барлос каби уруғлари орасида оммалашган. Улоқ томошалари олдидан махсус жарчилар қишлоқ, овулларга юборилиб, одамлар гавжум жойларда, бозорларда улоқ ким томонидан, қаерда, қачон ва нима мақсадда ўтказилаётганлигини ҳамда қўйиладиган совринларни эълон қилган. Турли жойда ҳар хил қоида бўйича (чортоқ, судратма, марра, пойга, пакка, минбар ва бошқа номлар билан аталган) улоқ ўйини уюштирилган. У кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин бўлмасдан ўғил болалар, йигитларни мард, жасур, эпчил, довюрак қилиб тарбиялаш вазифасини бажарган. Бу ўйин от наслини яхшилашга, чидамли, тез ҳаракат қиладиган зотларини кўпайтиришга ёрдам қилган. Қорабайир, араби, ахалтекин, қурама, лақай, Қўстанай, қорабоғ ва Орлов от зотлари улоқчи отлар ҳисобланади. Улоқ халқ ўйини, асосан, 2 қисмдан – солим ва пойгадан иборат. Ўйин бошлангач, чортоқ устидаги ҳакамлар улоқ (сўйилиб, ички аъзолари, бош ва оёқлари кесиб олинган эчки ёки бузоқ)ни тўдага ташлайди. Бу орада чавандозлар майдонга улоқ ташланишини кутиб, жам бўлишади. Кўпкарида бу лаҳза энг ҳаяжонли дақиқалардан биридир. Улоқ ташланиши билан майдон юзлаб отлар дупурига тўлади. Бундай пайтда улоқчиларгина эмас, ҳатто энг бесабр томошабинлар ҳам андак сукутга толиб, ҳаяжонли онларни бошларидан кечира бошлайди. Ниҳоят кутиш лаҳзалари ортда қолиб, ҳакамлар томонидан майдонга улоқ ташланади. Улоқни майдонга ташлаган баковул бутун кўпкари давомида ўйинга ҳакамлик қилади. Бериладиган совринлар фақат унинг изми билангина эгасига топширилади. Улоқдаги ҳалоллик ва ғирромликни ёлғиз угина ажрим қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ унинг ҳакамлик иши ҳамиша оқсоқоллар кузатуви остида бўлади.

Кўпкари ҳамма жойда деярли бир хил кечади. Улоқни майдондан олиб чиқиш ғолиблик саналади. Лекин бу хил талатўпдан улоқни ажратиб олишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун яхши от, билак кучи ва улкан тажриба керак. Кучинг бўла туриб, отинг бундайроқ бўлса ёхуд отинг зўр бўла туриб, ўзингда чапдастлик етишмаса, яхшиси, бу майдонга тушмаган маъқул. Бу майдонда йигитнинг ғурури синалади.

Кўпкари соатлаб, баъзан кунлаб давом этиши мумкин. Улоқда отбозлар отини, чавандозлар эса ўзини синовдан ўтказади. Улар улоқдан улоққа ўз хато ва камчиликларини тузатиб, тажрибаларини ошира борадилар. Ҳар беллашувда янги-янги чавандозлар ҳамда улоқчи отлар кашф этила боради. Энг муҳими, ҳар бир кўпкари халқ хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.

, 2019-02-14, 09:43 233
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.