26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кичкинтойларга шодлик улашди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  арафасида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Арис шаҳридаги Т. Тажибаев номидаги оилавий тартибдаги болалар муассасасида бўлди. Болаларнинг байрам концертини томоша қилган минтақа раҳбари Элбоши номидан тарбияланувчиларга велосипед, телевизор ҳамда бошқа совғалар билан бирга ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига чипталарни топширди.

– Болалар байрами арафасида сизларни кўриш учун махсус келдим. Болалар – келажагимиз. Шу боис элимиз таянчи бўлган сизларнинг келажагингизни ёрқин этиш бизнинг бурчимиз. Сизлар умидимизни оқлаб, дарсни яхши ўқиб, тарбияли, намунали инсонлар бўлиб вояга етишинггизга ишонаман.  

1920 йилда очилган ушбу бола­лар уйида жуда кўплаб таниқли фуқа­роларимиз тарбияланган. Беш нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамони ушбу маскан тарбияланувчилари. Бу ерда машҳур ёзувчи, сатирик, драматург Садиқбек Адамбеков, ҳатто исми ушбу болалар уйига берилган Тўлеген Тажибаев ҳам таълим-тарбия олган. Элбоши рақо­батбардош бўлиш учун энг аввало, билимли бўлиш кераклигини айтади.  Бугун амалга оширилаётган бар­ча эзгу­ликлар фарзандларга ғам­хўрликнинг ёрқин намунаси, – деди вилоят ҳокими.

Ўз навбатида ҳоким болалар уйидан 5 нафар етимни асраб, ўз фарзандлари билан тарбиялаётган 9 бола-чақали катта оила соҳиби Диқанбаевлар оиласига телевизор ва ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига чипта ҳадя этди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-05, 11:50 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.