26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёш теннисчиларимиз олдинда

Спортнинг 40 турини ўз ичига олган катталар ўртасида республика спартакиадаси давом этмоқда. Уни стол тенниси ўйинлари бошлаб берди. Астана шаҳридаги Назарбаев университетининг спорт мажмуасида уюштирилган мусобақада Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари ва барча вилоятлардан, жами 17та жамоа иштирок этди. Спартакиаданинг биринчи куниёқ жамоавий мусобақалар ғолиблари аниқланди.

Эркаклар орасида Астана шаҳри жамоаси – биринчи, Шарқий Қозоғистон вилояти – иккинчи, Шимкент шаҳри учинчи ўринларни эгаллади. Жамоа таркиби: Жамал Бекулан, Акимали Бақдаулет, Ирисбек Ортиқметов ва Аман Сабиржан.

Қизлар орасида ҳам шимкентликлар учинчи ўринни қўлга киритишди. Сарвиноз Мирқодирова, Малика Илҳомжонова, Озода Озодова ва Таншўлпан Шапей жамоанинг ютуғи учун бор маҳоратларини аяшмади. 

Якка баҳсларда шимкентлик Бекулан Жамал, қизлар орасида эса Сарвиноз Мирқодирова 3-ўринни эгаллашди. Мураббийлари – Нурлан Ўразбаев ва Мирёқуб Мираслонов. Совриндорлардан тўрт нафари – Ирисбек Ортиқметов, Сарвиноз Мирқодирова, Малика Илҳомжонова ва Озода Озодовалар Сайрам даҳасидаги Ҳасан Маҳкамбоев раҳбарлик қилаётган 12-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари. 

Стол тенниси усталарини тайёрлашда республикада машҳур спорт мактабининг устозларига муваффақият тилаймиз.

Суратда: Сарвиноз рақибининг ҳаракатини “ўқимоқда”.  

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-02-14, 10:26 209
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.