26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лотинчага ўтиш тараддуди

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятида республика, вилоят, туман, шаҳар этномаданият бирлашмалари ҳамда таълим соҳаси вакиллари, бир гуруҳ фаоллар иштирокида ўтган йиғилиш ўзбек тилини лотин ёзувига кўчириш масаласига бағишланди. 

Уни Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси И. Ҳошимжонов очиб, Элбоши Н. Назарбаев ташаббуси билан Қозоғистонда қозоқ тилини лотин графикасига асосланган алифбога кўчириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани, ўзбек этноси вакиллари ҳам бу муҳим сиёсий ва тарихий жараёнда фаолллик кўрсатишлари зарурлигини эслатди. “Жанубий Қозоғистон” газетаси директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев ушбу йиғилишнинг мақсади ҳақида гапириб, кўпчиликни қизиқтираётган масалада бир тўхтамга келиш фурсати етганини таъкидлади. 

– “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 2018 йил 2 июнь сонида Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳ. Абдувалиевнинг “Бизнинг лотинчамиз қандай бўлади?” мақоласи, 26 сентябрда 

З. Мўминжоновнинг Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети чет эл талабаларини мослаштириш маркази раҳбари Ш. Норалиева билан “Лотинчамиз қандай бўлади?” мусоҳабаси, 8 декабрда эса Ҳ. Қўчқоров, Ф. Икромов, Ғ. Қирғизбоев, Қ. Тошхўжаевларнинг Мурожаати эълон қилиниб, улар кўпчиликда қизиқиш уйғотди, – деди у. 

Ш. Норалиева шу кунгача бажарилган ишларга тўхталиб, жорий йилда лотин графикаси асосида “Алифбо” китобини чиқариш режаланаётганини маълум қилди. Бунинг учун эса лотин ёзувига асосланган алифбо тасдиқланиши керак.

Муҳокамада сўз олган профессорлар Н. Алметов ва Б. Исмоилов, Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ў. Қодиров, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси А. Пратов, доцент Ё. Мадалиев, “Чашма” ижодий уюшмаси раиси 

С. Акромов, “Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррирининг муовини И. Абдунабиев, меҳнат фахрийлари Ғ. Қирғизбоев, Қ. Тошхўжаевлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Таркиби И. Ҳошимжонов, А. Сотволдиев, Н. Алметов, Б. Турдиқулов, Ш. Норалиева, Ў. Қодиров, Ё. Мадалиев, А. Пратов, Ш. Алиакбарова, М. Мусаева, Н. Қўрғонбоева, Ҳ. Қўчқоров, И. Абдунабиевдан иборат махсус комиссия тузилиб, унинг зиммасига жорий йил март ойигача ўзбек тилининг лотин графикасига асосланган нусхаси лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

З. МЎМИНЖОНОВ. С. ИСАМАТОВ сурати, 2019-02-14, 10:46 277
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.