26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўловчилар хавфсизлиги диққат марказида

Туркистонда йўловчиларни ноқонуний ташишга қарши рейд тадбири ўтказилди

Минтақа раҳбари Ж. Туймебаевнинг топши­­­­­­­­­ри­ғига кўра, вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси ташаббуси билан ваколатли органлар ходимлари иш­тиро­кида ноқонуний “киракаш”ларга қарши мах­сус рейд уюштирилди. Туркистон вилоят ИИД Ма­ҳаллий полицияси ҳамда вилоят транспорт назорати инспекцияси бундай тад­бирларни Сари­­­­­оғоч, Жетисай ва Мақтаарал туманларида ўтказди.

Рейд натижасида Қозоғистон Республикаси “Маъму­­­­­­рий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида” Кодексига муво­фиқ жамоат транспортига оид 12та баённома тўл­­­­­дирилди.

Тасдиқланган ишчи гуруҳи томонидан маҳаллий ҳо­кимликка енгил транспорт воситалари учун мах­­­сус автотураргоҳларни ташкиллаштириш, йў­­­­­­­­­­­лов­чиларни ноқонуний ташиш билан шу­ғулла­­­­­­­­­­­­­на­ёт­ган автомобиль эгалари ҳақидаги маълу­­­­­­мот­лар­ни рўйхатга олиш, қисқа муддат ичи­да йў­лов­чи­лар ташиш билан шуғул­ланадиган транс­порт во­си­­­талари фаолиятини қонун­лаштириш топ­­­­шириғи берилди.

Бундан буён туман ва шаҳар ҳокимликларида йўлов­чиларни ноқонуний ташишга чек қўйиш мақса­дидаги ишлар мунтазам олиб борилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-14, 10:51 877
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.