26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эзгу ишлар бисёр

«Нур Отан» партияси Тур­кис­тон вилоят бўли­мининг XXVI конференцияси ўтди

«Нур Отан» партияси Туркистон вилоят бўлимининг XXVI конфе­­­рен­цияси шаҳар маданият уйида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раис­лигида ўтди. Вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Н. Жўлдасов тадбирда кўриладиган масалалар, хусусан, «Нур Отан» партиясининг 20 йиллиги, ҚР Президентининг «Қозоғистонликлар фаровонлигининг ўсиши: даромад ва турмуш сифатини ошириш» Мактубида белгиланган вазифалари ижроси, «Нур Отан» партиясининг 2030 йилга қа­дар Дастури” лойиҳаси муҳокамаси бо­­­­­­­­­­­расида маълумот берди. 

Ушбу масалалар юзасидан пар­тия фахрийси Д. Шеримқулов, ХҚТУ профессори Ж. Исаева, вилоят фах­рийлар кенгаши раиси Ж. Мау­­­­ленқулов, партия фахрийси Ш. Мир­зах­метовлар сўзга чиқ­­­дилар. Вилоят ҳо­кимининг ўринбосари М. Ўтарбаев Эл­бошининг 2018 йилги 5 октябрдаги Мак­тубини тушунтириш ва тарғибот иш­­лари мақ­­­­садида 5та тарғибот гу­­руҳи ту­­­зилгани, вилоятдаги барча туман ва ша­­­ҳарларда 48 учрашув ўтказилиб, 10 мингга яқин киши қамраб олинганини айтди. Халқ фаровонлигини ошириш мақса­дида 2019 йилнинг 1 январидан бош­­лаб, электр энер­гияси, иссиқлик, газ, сув баҳоси арзон­­­­­­­­лаштирилгани таъкид­­­­­­­ланди. 

– Шунингдек, маҳаллий бандлик мар­казлари билан бизнес тузил­­ма­ла­ри ҳамкорлиги натижасида давлат бу­­­­­­­­­­­­­­­юртмаси асосида ўқиган 6444 би­­­­­ти­­­рувчидан 4922 нафари, яъни 76,4 фоизи иш билан таъминланган. На­тижали бандлик ва оммавий тад­бир­корликни ривожлантириш дастури бўйича их­тисосга эга бўлмаган 5304 фуқаро ўқитилмоқда – деди у. 

Конференцияда «Нур Отан» пар­тияси Туркистон вилояти бўлими сиё­сий кенгаши ва сиёсий бюроси аъзо­­­­­­лари сайланиб, тасдиқланди. Жорий йил февраль ойининг учинчи 10 кун­лигида Астана шаҳрида ўтадиган Республика «Нур Отан» пар­тияси съез­ди делегатлари таркиби ҳам аниқ­­­­­ланиб, тасдиқланди. Де­­легатлар ора­сида Қозоғистон Хал­­­­­­қи Ассамблеяси таркибидаги «Дўст­лик» ҳамжамияти раиси Икром­­­­жон Ҳо­шимжонов ҳам бор. Кон­ференция ишини якунлар экан, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барча делегатларга Эл­бошимиз Н. Назарбаев сиёсатини Тур­кистон вилоятида ҳам­­жиҳатлик билан амалга ошириш йўлида муваффақият тилади. 

– Республика вилоятимизни 82 фоиз субсидия маблағи билан таъмин­ламоқда. Барчамизнинг вазифамиз – ташкил этилганига ҳали бир йил тўлмаган Туркистон вилояти равнақи йўлида бутун куч-ғайратимизни са­фарбар этиб, меҳнат қилиш, – деди Ж. Туймебаев. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-02-14, 11:58 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.