26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бунёдкорлик, ободончилик ва фаровонлик йили

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев аҳоли олдида 2018 йили бажарилган ишлар хусусида ҳисобот берди.

Тадбирда ҚР Маданият ва спорт вазири А. Мухамедиули ва ҚР Президенти девонининг Туркистон вилоятидаги инспектори М. Имандўсов иштирок этди. Ҳисобот йиғилишини бошқарган вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев вилоят ҳокимининг маърузаси тезислари расмий давлат нашрларида олдиндан эълон қилинганлигини таъкидлади. Вилоят ҳокими расмий сайтига бугунга қадар 134 савол тушган бўлса, уларнинг 80 тасига жавоб берилиб, чора кўрилган. Шунингдек, қишлоқ, туман, шаҳар ҳокимликларида аҳоли саволлари бўйича мониторинг ўтказилиб, уларга расмий жавоб берилади.

Минбарга кўтарилган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев ўз маърузасида “Туркистон вилояти аҳолисининг фаровонлигини оширадиган иқтисодиёт тизимимизни ривожлантириш йўналиши қандай бўлади? Фаровонликни оширишда аҳолига хизмат кўрсатадиган инфратузилмани қандай яхшилаймиз? Тараққиёт замонида Туркистон вилоятида одам капиталини замонавий кўринишда қандай шакллантирамиз?” каби саволлар атрофида фикр юритди. 

Ўтган йилда тарихий қарор қабул қилиниб, Туркистон вилояти ташкил қилинганини, мазкур йиғиннинг вилоятнинг янги маркази – Туркистон шаҳрида илк бор ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, Сариоғоч ва Мақтаарал туманлари бўлиниб, Келес ва Жетисай туманлари ташкил қилиниши юрт фаровонлигини оширишда катта аҳамият касб этишини таъкидлади. Ҳисоботини асосан тўртта соҳа – саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва туризм бўйича берди. Барча соҳалар бўйича ўсим бор. 

Элбошининг 2018 йил 19 июндаги тарихий 702-сонли Фармонига асосан ташкил этилган Туркистон вилояти, унинг маркази Туркистон шаҳри ободончилиги ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг назоратида. 

Вилоятимиз демография бўйича республикада етакчи. Ҳар йили 50 минг чақалоқ дунёга келади. Бу дегани ҳар йили битта туман аҳолиси вилоят турғунлари сафига қўшилмоқда. 

Ёшлар йили муносабати билан Туркистондаги қурилишларга 5 мингдан зиёд талабалар жалб этилади. Улар ёз ойларида 70-100 минг тенгедан маош олиб, қурилишларда меҳнат қилишади. 

Болаларининг интернетдаги қайси дастурлар билан кўпроқ машғул эканлигидан 50 фоизгина ота-она хабардор экан. Демак, бу борада назоратни кучайтириш, фарзандларга эътиборни кўпайтириш даркор. 

ЯЛПИ МАҲСУЛОТ – 1 ТРИЛЛИОН 100 МИЛЛИАРДДАН ОШДИ

Туркистон вилоятида ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 1 трлн. 103,9 млрд. тенгени ташкил этиб, 2017 йилнинг тегишли мавсумига ўсиш 103,9 фоизни ташкил этди. Кўплаб корхоналарнинг қувватини ошириш, технологик жараёнларни модернизациялаш туфайли саноат тармоғининг жадал ривожланишига эришилди. 

– 2018 йили саноат маҳсулоти ҳажми 453,8 млрд. тенгени ташкил этиб, 43,1 млрд. тенгега ўсган. Қайта ишлаш саноати ҳам ривожланмоқда. Бу ерда 236,9 млрд. тенгелик маҳсулот қайта ишланди, яъни, 13,7 млрд. тенгега ортди. Индустрлаштириш харитаси доирасида 2018 йили 10та лойиҳа амалга оширилиб, 800дан зиёд иш ўрини очилган. Жорий йилда индустрлаштириш харитаси доирасида сармоявий қиймати 11,9 млрд. тенгени ташкил этадиган 15та лойиҳани жорий этишни режалаяпмиз, – деди Ж. Туймебаев.

Ўтган йили вилоятнинг сармоявий иқлимини яхшилаш мақсадида Элбоши Фармони билан Туркистон шаҳрида 1338 гектарда “Turkistan” махсус иқтисодий минтақаси ташкил этилди. Фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони – 130804та. Бу кўрсаткич бўйича вилоят республикада иккинчи ўринда.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оңтүстік” минтақавий сармоя маркази 2018 йили 6 млрд. тенгега 1292та лойиҳани молиялаштириб, 1403 иш ўрини ташкил этилди. Бундан ташқари, “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида 4,5 млрд. тенге ажратилиб, 456та лойиҳа қўллаб-қувватланди. Ўтган йили вилоятга 288,1 млрд. тенге сармоя жалб этилди. Сармоядорларга “ягона дарча” қоидаси асосида хизмат кўрсатадиган “TurkistanInvest” компанияси ташкил этилиб, ҳозир 1 млрд. 147 млн. АҚШ долларидан иборат, 14 мингдан зиёд иш ўрини билан таъминловчи 24та йирик сармоявий лойиҳа маъқулланди. Шунингдек, Туркистонда илк бор “Кўҳна Туркистон – янги имкониятлар” мавзуида халқаро сармоя ва сайёҳлик форуми ўтди. Бажарилган ишлар натижасида хусусий сармоя ҳажми 166 млрд. тенгега етиб, ўсим 114,2 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича бошқа вилоятларга қараганда анча олдинда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида 542,8 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилиб, ўсим 105,3 фоизни ташкил этди. Экспорт ҳажми 180,9 млн. АҚШ долларига етди ёки 20, 2 млн. долларга кўпайди. Шу жумладан, 2018 йили Қозоғистондаги гўшт экспортининг 54 фоизи Туркистон вилоятига тегишли бўлиб, республикада 1-ўринга чиқди.

СЕРФАРЗАНД ОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАЙДИГАН ЛОЙИҲА

Туркистон вилоятида соғликни сақлаш соҳасида учта муҳим масала 100 фоиз ечимини топди. Биринчидан, аҳоли сони 800 кишигача бўлган 62та аҳоли манзилида модулли тиббиёт пунктлари ўрнатилиб, уларга бўлган эҳтиёж тўлиқ қаноатлантирилди. Иккинчидан, вилоят фуқароларининг электрон саломатлик паспорти тайёрланди. Учинчидан, тиббиёт муассасалари юз фоиз компьютер билан таъминланди. 

Ҳисобот чоғида Минтақа раҳбари, вилоят соғликни сақлаш соҳасининг моддий-техника базасини янгилаш, мутахассисларнинг касбий масакасини ошириш ҳамда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган қатор тадбирларга тўхталиб ўтди. Кентов, Сайрам, Сариоғоч туманларида 3та инсульт маркази очилиб, вилоят “Тез ёрдам” хизматига қўшимча 37та санитария автомашинаси берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ёшлар йилида Элбоши оила институти ва қадриятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини қайд қилди. Бу борада, жорий йил минтақадаги ягона болалар уйи “Оила уйи” шаклига кўчиб, етимлар уйи бутунлай ёпилишини маълум қилди.

– Анъанавий оила қадриятлари сақланган Туркистон вилоятидаги кўп болали оилалар миллий демографияга муайян ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирги кунда вилоятда 130 мингдан зиёд кўп болали оила бор. Шу жумладан, 16500 оилага 27 хил ёки 100 минг одамга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Жорий йилда кўп болали оилалардаги ишсиз ота-оналарнинг ишли бўлишига, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиши учун болаларга зарур техник ва касбий таълим бериш мақсадида махсус ёрдам кўрсатадиган “Қолғабыс” (“Кўмак”) лойиҳалар мажмуасини амалга оширамиз. Чунончи, 2019 йили вилоятда “Меҳнат ҳамда натижали иш билан таъминлаш” дастури доирасида 3,3 млрд. тенгега 3700дан зиёд болага техник ҳамда касбий таълим гранти топширилади. Бунда кўпболали оилаларнинг фарзандларига устунлик берилади, – деди Жансейит Қансейитули.

Вилоятда фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари шу билан чекланиб қолмайди. Қишлоқларда биринчи навбатда зарур мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилиб, “Ҳар қишлоқнинг ўз устаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Ҳоким ҳисоботидан сўнг биринчи бўлиб минбарга Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетов кўтарилди. Ҳокимнинг ҳисоботига ижобий баҳо берган фахрий отахон вилоятдаги барча фахрийлар Туркистоннинг обод, тоза, кўркам бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишини таъкидлаб, Туркистондаги табиий газ ва мактаб таъминоти масалаларини кўтарди. Вилоят ҳокими Туркистондаги табиий газ таъминоти ҳозирги 24 фоиздан йил охиригача 50 фоизга етказилиб, 2020 йили тўлиқ якунланишини маълум қилди. Мактаб қурилиши масаласида эса Туркистонда ўндан зиёд мактаблар қад кўтаришини айтди. Тулкибош туманидан келган тадбиркор Б. Тўлешов 260 гектар майдонда интенсив боғ барпо этганини, давлатдан кредит насия олиб, шу орқали тадбиркорлигини ривожлантираётганини таъкидлаб, вилоят ҳокими ва давлатимизга раҳматини айтди. 

Кентов шаҳар Чўрноқ қишлоқ округидан келган ёш шифокор А. Сейитова 2017 йили қишлоқда янги шифохона очилганини, “Диплом билан қишлоққа” дастури бўйича шифокор бўлиб ишлаб, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан янги уй калитини олганини ҳаяжон билан етказиб, миннатдорчилигини изҳор этди. Чернобилчилар республика ташкилоти фахрийлари, ногиронлари номидан сўзга чиққан ташкилот раҳбари Б. Аширбаев ўз сўзида Астана – фахримиз. Туркистонни яшнатиш барчамизнинг бурчимиз, дея кўпчиликка мурожаатнома ташлади. 

Туркия давлати фуқароси, ХҚТУ Турк тили кафедраси мудири А. Шегун давлат раҳбари Н. Назарбаевни ҳурмат қилиши, Элбоши ташаббуси билан очилган ХҚТУда 20 йилдан буён меҳнат қилиши, шу ерда уйланиб, оилали бўлганини гапириб, Туркистон шаҳри барча туркийлар учун фахр-ифтихор, дея ўз таклифларини, яъни Туркистонда қуриладиган уйлар туркийлар меъморчилиги намуналари асосида солинса, Истамбулдаги каби улкан бозор қурилса ҳамда мактаб битирувчилари шаҳар ободончилиги учун биттадан кўчат ўтқазса, деган таклифларини айтди. Вилоят ҳокими берилган саволлар турига қараб масалалар қишлоқ, туман ҳокимликлари даражасида ҳал қилиниши лозимлигини, жойларда етарли эътибор йўқлиги боис улар вилоят ҳокимлигига йўлланаётганлигини баён қилди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, махсус мухбиримиз Ш. Мадалиев. С. ИСАМАТОВ суратлари, 2019-02-15, 19:57 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.