26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қурилиш ишлари жадаллашмоқда

Пайшанба куни эрталабдан ҚР Бош вазири ўринбосари А. Мамин вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ҳамда Қизилўрда вилояти ҳокими Қ. Кўшербаев ҳамроҳлигида Туркистон шаҳрининг тижорат ва маъмурий-тадбиркорлик марказидаги қурилиш ишлари билан танишди.

Бу ерда А. Рахимбай раҳбарлигидаги “BI Group” қурилиш компанияси вилоят ҳокимлигининг янги биносини бунёд этмоқда. Жорий йил январь ойида бошланган, умумий ҳажми 11080 квадрат метрни ташкил этувчи йирик бино йил охири – декабрь ойига қадар битказилади. Вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари 

Т. Усипалиев “Ўтрор” кичик туманида бунёд этилаётган кўпқаватли уйлар ҳовлисида ҳукумат раҳбари ўринбосарига амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

37,3 гектар майдонда қурилаётган 88та кўпқаватли уй 2729 оилани бошпана билан таъминлайди. Дастлабки квартиралар калити апрель ойида соҳибларига тақдим этилади.

Бир неча йил муқаддам бунёд этилган “Зиёратчилар уйи” (Яссавий мақбараси олдида) ёнида 3 минг квадрат метр майдонда Ҳазрат Яссавий музейи барпо этилмоқда. Ундан 50 қадам нарида қўшни Қизилўрда вилояти қурувчилари “Шарқ ҳаммоми” қурилишини бошлаб юборишган. А. Мамин ушбу иншоотларни оралаб кўриб, бинокорлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, у Яссавий мақбараси ёнидаги маҳаллаларда янги қурилиш эҳтиёжи учун бузилган уйлар ўрнида қад кўтарадиган иншоотлар лойиҳаси билан ҳам танишди. Амир Темур кўчаси бўйида жойлашган вилоят ҳокимлиги биноси ёнида мамлакат маҳсулотини ишлаб чиқарувчи корхоналар, хусусан, “Ақ жол” (С. Отаев), “Дружба” (А. Абдураззоқов)лар ишлаб чиқараётган қурилиш материаллар намуналари намойиш этилди.

Вилоят ҳокимлиги биносида ҚР Бош вазири ўринбосари А. Мамин Элбошимиз Фармони билан ташкил этилган Туркистон вилояти марказини ободонлаштириш юзасидан йиғилиш ўтказди.

Тадбирларда Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев ҳам иштирок этди.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-02-15, 20:05 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.