26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мангу элнинг Давлат рамзлари

Мамлакатимиз рамзлари Қозоғистон халқининг шон-ша­­­ра­фи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида му­­жассамлаштиради, рамзларни эъзозлаш ўзининг, ўз мам­лакатининг қадр-қимматини билган ҳар қайси инсоннинг муқаддас бурчидир.

Нурсултан Назарбаев.

 

Давлат рамзлари азалдан улуғ ва му­­қаддас саналган. Чунки, у халқнинг ўт­миши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсо­лидир. Аслида, Ватан байроғини кўзга суртиш – Ватанни севиш, унинг учун жонини фидо қилишга тайёр деганидир.

Рамзлар – муҳим мафкуравий восита бўлиб, улардаги тасвирлар мазмуни фуқароларда давлатга нисбатан ҳур­мат ва қадрлаш ҳисларини шакл­лан­тиради, халқни ягона байроқ остида бирлаштириш, ягона мақсад сари жипс­лаштириш, обод ва озод Ватан, фаровон жамият қуриш йўлидан эргаштириш учун хизмат қилади.

Қозоғистонимиз Мустақилликка эриш­гач, энг аввало, Давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1992 йил 4 июнь халқимиз ёдида ўчмас ва қутлуғ сана  бўлиб қолди. Бу кун Элбоши Нурсултан Назарбаев «Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисида» Қонунга имзо чекди. Чорак асрдан зиёд давр давомида ҳур диёримизнинг гўзал байроғи жаҳон узра мағрур ҳилпираб турибди. Бугун Мустақил Қозоғистонимизнинг байроғи ғуруримиз ва фахримизга айланган. Унинг муаллифи – Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, рассом Шакен Ниязбеков.

Вақт ўтиши билан ҳар қандай Давлат Гербининг эскириши – қонуний ҳол. Бизнинг Гербимиз ҳам бу анъанадан четда қолмади. Шу сабабли, 2016 йилнинг 1 январидан Гербнинг янги нусхаси  муомалада.

20 йил муомалада бўлган Давлат гер­би янги қиёфа кашф этди. Янги меъёрларга мувофиқ, унинг ранги олтин, орқа тарафи осмон рангида. Шунингдек, Гербнинг белгиларига 40га яқин номлар берилади. Ҳар бир белгининг тарихи бор.  Давлат байроғининг аҳамияти жорий йилда янада кучаяди, чунки саноқли кунлардан ке­йин ЭКС­ПО-2017 Халқаро кўр­газмаси юртимизда очилади. Хал­қаро спорт мусо­бақаларида Қо­зо­ғис­тонимизнинг Давлат байроғи ба­ланд кўтарилиши қал­­­бимизга фахр-иф­ти­хор туйғуларини бахш этади. 

Байроқ мовий ранг­да бўлиб, у тириклик тимсоли, яхшилик, ҳа­лоллик, шон-шуҳ­рат, садоқатни бил­диради. Олтин ранг­да нур сочаётган қу­­­­­­­ёш ва парвоздаги бур­гут – ҳаётий қуд­рат, барқарорлик ва бардавомлик ни­шонасидир.

Байроғимиз жонажон ўлкамиз дунёда хал­қаро жамиятнинг тенг аъзоси эканини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Қозоғистон Герби айлана шаклида, чунки, жаҳонда бу шакл гералдика соҳасида энг мукаммал ҳисобланади. Доира шаклини кўчманчи халқлар ҳаёт ва абадият рамзи сифатида юксак қадрлаганлар. Гербдаги чанғароқ эса мустаҳкам оила, тинчлик ва осойишталик рамзи. Давлатимиз  Гербини яратишга бағишланган танловда 245 лойиҳа иштирок этиб, таниқли меъморлар Жандарбек Малибеков ва Шота Уалихановлар ғолиб бўлишган. Гералдика тили билан айтганда, муаллифлар ушбу ишида қозоқ халқининг тинчликсеварлик моҳиятини акс эттиришиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча халқларни бир чанғароқ остида бирлашишга ча­қирган.

Гербдаги илоҳий тулпорларнинг акс эттирилишида ҳам улкан маъно мужассам. Етти хазинанинг бири бўлган арғумоқ  –  қудрат ва барака рамзи. Тулпорларнинг қаноти эса тилларанг буғдой бошоқларни эслатади. Бу эса меҳнат, файз-барака ва фаровонлик рамзи.

Герб марказидаги беш қиррали юлдуз эса беш минтақа вакиллари учун қалбимиз ва бағримиз очиқлигини англатади.

Гербдаги олтин ранг бойлик ва ёр­қин келажакни англатса, мовий ранг Қозоғистоннинг планетамиз халқи билан тинчлик, тотувлик, бирлик ва бирдамлик сари интилишининг тимсоли.

2006 йили тасдиқланган «Менинг Қо­зо­­ғистоним» қўшиғи ҳам давлат рамз­лари сарасига киради. Давлатимиз Мад­ҳиясининг муаллифлари Нурсултан На­зарбаев ва Жумекен Нажимеденов, муси­қасини Шамши Қалдая­қов басталаган.

Давлатимиз тимсоллари  – рамзлар­нинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксал­тиришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири катта бир дарслик. Кучли тарбия воситасидир.

 

Б. ДЎСМАТОВА., 2017-06-05, 11:50 1230
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.