26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
А. Мамин: “Вақтни бой бермай, иш суръатини оширинг”

ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин раислигида Туркистон шаҳрини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтди. 

Мажлисда республикадаги барча вилоят, шаҳар, туман ҳокимларининг шу соҳа бўйича ўринбосарлари иштирок этишди. Шаҳарда қад кўтарган иншоотларнинг қурилиши билан танишган Бош вазир ўринбосари, қадимий шаҳарнинг ривожланишини Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевнинг шахсан ўзи қатъий назоратга олганини маълум қилди.

Вилоят раҳбари Жансейит Туймебаев Элбоши топшириқларига мувофиқ амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида гапирди. Дастлаб, шаҳардаги қурилишга керакли ер участкаларини бўшатиш масаласига тўхталган минтақа раҳбари маънавий-маданий марказда жойлашган 168та объект баҳоланиб, бугунги кунда 101та уй соҳиблари таклиф қилинган баҳога рози бўлишганини айтди. 51та уй эгасига 621 млн. 669 минг тенге тўланиб, 44та иморат бузилган.

Сўнг минтақа раҳбари маъмурий-тадбиркорлик марказидаги қурилиш ишлари билан таништирди. Вилоят ҳокимлиги биноси билан 900 ўринли мактаб йилнинг охиригача фойдаланишга берилса, конгресс-марказ, “Астана майдони”, Медиа-марказ, Ўқувчилар саройи, 7000 ўринли стадион, спорт мактаби, туризм коллежи, бассейнли ёпиқ спорт саройи, уй-жой мажмуаси, рақамли-офис биноси ҳамда “Smart city” лойиҳасига кирувчи иморатларни эл эзгулигига топшириш 2020 йилга режалаштирилган. Уй-жой қурилишини ривожлантириш режаси бўйича Туркистон шаҳрида 2019-2021 йиллари жами 874,6 минг кв.м. (13094та квартира, 357та уй) уй-жойни фойдаланишга топшириш имкони мавжудлигини таъкидлаган Ж. Туймебаев маъмурий-тадбиркорлик марказининг муҳандислик инфратузилмаси сингари тарихий шаҳарда қад ростлайдиган ҳар бир иншоотнинг бугунги аҳволи юзасидан ахборот берди.

Мажлисда Туркистоннинг тарихий ҳамда маънавий-маданий марказларидаги ишлар ҳақида ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ерлан Қўжағапанов сўзга чиқса, ҚР Индустрия ҳамда инфратузилмавий тараққиёт вазирининг ўринбосари Қ. Ўскенбаев уй-жой қурилиши ва объектлар инфратузилмалари ҳақида ахборот берди. 

Йиғилишга хулоса ясаган А. Мамин Туркистонда барпо этиладиган иншоотларни қуришда вилоятлар ва компаниялар ёрдам беришини таъкидлади. Қадим шаҳарда янги бинолар қуришда иштирок этадиган вилоятларни санаб ўтган вазир вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, иш суръатини ошириш лозимлигини вилоят ҳокимлиги ва барча вилоят, шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига топширди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-02-15, 20:14 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.