26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
СПОРТЧИЛАРИМИЗ – ЁШЛАРГА ИБРАТ

Элбоши халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари билан учрашди

Учрашувда Миллий Олимпиада қўмитаси президенти Т. Қулибаев, Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси С. Сапиев, фристайл-могуль бўйича спорт устаси Ю. Галишева, касбий боксчи С. Аҳмедов, фигурали учишдан халқаро даражадаги спорт устаси Э. Турсинбаева, трамплиндан сакраш бўйича халқаро даражадаги спорт устаси С. Ткаченко қатнашдилар. Давлат раҳбари мамлакатимизнинг спорт соҳасини ривожлантиришга ва халқаро аренада Қозоғистоннинг нуфузини оширишга ҳисса қўшган ёш спортчиларнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтди.

– Мен сизлар билан учрашганимдан жуда мамнунман. 2019 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилинди. Спорт эса ёшларнинг иши. Давлатимиз бу соҳани ривожлантиришга алоҳида урғу бериб келади. Ёшларимиз сизлардан ибрат олган ҳолда спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзига амал қилишга интилади. Сизларнинг ютуқларингиз мамлакатимиз обрўсини юксалтиришга хизмат қилади, – деди Қозоғистон Президенти.

Ёш спортчилар халқаро мусобақалардаги ютуқлари, таассуротлари ҳақида гапиришиб, келгуси режаларини ўртоқлашдилар.

– Мен ҳар доим Қозоғистон ёшларини спорт билан шуғулланишга чақираман. Ҳозирги кунда барча минтақаларда замонавий спорт инфратузилмаси мавжуд. Стадионлар қурилиб, ёпиқ спорт мажмуалари барпо этилди. Спорт – саломатлик ва узоқ умр гарови, – деди учрашувда Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари ёш спортчиларнинг касбий маҳоратини ошириш истиқболларига ҳам эътибор қаратди.

–Забт этадиган чўққиларингиз ҳали олдинда эканлигига аминман. Тўғри, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда медални қўлга киритиш осон эмас. Ёшларнинг сизлардан намуна олиб, тани соғ, кучли бўлиб етишишларини хоҳлайман, – деди Қозоғистон Президенти.

Учрашув сўнгида Нурсултан Назарбаев спортчиларни эришган ютуқлар билан чекланиб қолмай, янги марраларни забт этишига чақирди. 

Ёш спортчиларга Қозоғистон Президенти номидан эсдалик совғалар тақдим этилди. 

Akorda kz, 2019-02-18, 19:27 207
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.