26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дўстлик'' ҳисобот берди

Туркистон шаҳридаги Маданият уйида Қозоғистон халқи Ассамблеяси таркибидаги ўзбек этномаданият бирлашмаларининг «Дўстлик» ҳамжамияти раҳбари ҳисоботи тингланди.

Унинг раиси Икромжон Ҳошимжоновнинг маърузасидан аввал Қозоғистон ва Ўзбекистон аҳолиси ҳамкорлиги хусусидаги видеофильм намойиш этилди. 2016 йилдан буён бажарилган ишлар, хусусан, Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида амалга оширилган тадбирлар, шунингдек, 2019 йили Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган маданий-маърифий чора-тадбирлар режаси ҳақида гап борди. 

Вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов раислик қилган ҳисобот йиғилишида Туркистон шаҳри ҳокими ўринбосари Тажибек Мусаев ҳам нутқ сўзлади. 

Музокараларда сўзга чиққан фаоллар – шоира Муҳаббат Аматоева, меҳнат фахрийси Обиддин Фахриддинов, устоз Ҳусан Садиров, «Жанубий Қозоғистон» газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиевларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди. 

Залдан тушган ёзма саволларга ҳам жавоб берилди. 70 ёшни қаршилаган фаол юртдошимиз Жумадулла Абеновга «Дўстлик» кўкрак нишони топширилиб, кифтига тўн ёпилди. 

Тадбирда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, вилоят маслаҳати депутати Бадриддин Нишонқулов ҳам иштирок этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-02-19, 11:27 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.