26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меморандум имзоланди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Ягона омонат нафақа жамғармаси” ҲЖ Бошқаруви раисаси Нурбиби Науризбаева билан учрашди.

Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик ҳамда ижтимоий вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган икки томонлама имкониятлар ҳақида суҳбатлашишди.

Шунингдек, учрашувда фуқароларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни жамғармавий нафақа тизимига жалб этиш ва нафақа тизимини янгилаш масалалари бўйича ахборот бериш мавзулари муҳокама этилди.

Учрашувлар натижасига кўра “Ягона омонат нафақа жамғармаси” ҳиссадорлик жамияти ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро ҳаракат меморандуми имзоланди.

Унинг доирасида аҳолининг жамғарма нафақа тизимига нисбатан молиявий саводхонликни ошириш, молия миқдорини кўпайтириш ҳамда тушадиган мажбурий нафақа бадалларининг барқарорлигини назорат қилиш, шунингдек, нафақа тизимини янгилаш бўйича ахборотлаштириш ишлари олиб борилади.

Ўз навбатида вилоят ҳокимлиги ЯОНЖнинг давлат ҳамда бошқа ташкилотларга ахборот беришга мўлжалланган тадбирларини ўтказишга ёрдам кўрсатади ва лозим бўлса, уларда иштирок этади.

Айтиш жоизки, бугунги кунда вилоят бўйича ўртача нафақа бадалининг миқдори 486 минг тенгени ташкил қилади. 2016 йили вилоят турғунларининг тўплаган ўртача аниқ мажбурий пенсия бадалларининг қиймати 6 478 тенге бўлди. Ҳозирги кунда республика бўйича ЯОНЖнинг 231та алоҳида хизмат кўрсатиш марказлари фаолият юритса, Жанубда 20та бўлим халққа хизмат кўрсатмоқда. Уларда ўтган йили 455,7 мингдан зиёд хизмат кўрсатилди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-05, 12:13
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.