26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
59та хизмат тури арзонлашди

Туркистон вилоятида пасайтирилган тарифлар туфайли аҳоли 3,04 млрд. тенгени тежади

Элбошининг топшириғига мувофиқ, 1 январдан 59та хизмат ҳақи пасайтирилди. Натижада аҳолининг коммунал хизматларга тўланадиган 3,04 млрд. тенгеси тежалди. Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят монополияга қарши департаменти раҳбарининг ўринбосари Қимбат Бейсенов шуни айтди. Электр энергиясини етказиб бериш тарифи – 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб 10,2 фоизга, яъни 7,38 тенгедан 6,64 тенгега пасайди. Ташувчи ва ишлаб чиқарувчилар хизматларининг арзонлашуви натижасида тариф 6,8 фоизга камайди. Шунингдек, айтилган вақтдан бошлаб истеъмолчиларнинг йиғилиб қолган қарзи учун узиб қўйилган электр энергиясини қайта улаш тўлови “Оңтүстік Жарық Транзит” ва “Энергопоток” томонидан 40 фоизга пасайтирилди.

Жорий йилнинг 1 январидан вилоят ички тармоқлари орқали газни етказишга тасдиқланган “ҚазТрансГазАймақ” ҲЖ тарифи 12,7 фоизга арзонлади. Натижада ташиш ва улгуржи баҳоларнинг тушиши эвазига истеъмолчилар учун газнинг охирги тарифи 5,8 фоиз туширилиб, хусусий шахслар – 32,47 тенге, аҳолини иссиқлик билан таъминлайдиган ҳуқуқий шахслар 28,27 тенге тўлайдиган бўлди. 

Вилоятда марказлаштирилган иссиқлик билан таъминлайдиган 6та давлат коммунал корхонаси бор. Кўмирдан фойдаланиб, иссиқлик энергияси чиқарадиган корхоналар тарифни 1,4 – 24 фоиз оралиғида арзонлаштирди. 

Бундан ташқари, маълум бўлишича, ўтган йил октябрь ойидан “Қазпошта” ҲЖ коммунал хизматларга ҳақ тўлашда тўлов квитанциялари бланкаларини қайта ишлаганлик учун истеъмолчилардан 150 тенге миқдорида комиссия тўловларини оларди. Ушбу комиссия тўлови миқдорини камайтириш мақсадида департамент томонидан тегишли ишлар амалга оширилди. Натижада жисмоний шахслар учун комиссия тўлови 50 тенгегача камайди, нафақадорлар, ногиронлар, УВУ фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ушбу ҳақни тўламайди. 

, 2019-02-19, 11:35 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.