26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фракция аъзолари учрашуви

Туркистон вилоят маслаҳатидаги “Нұр Отан” партияси фракция аъзолари вилоят аҳолисини табиий газ билан таъминлашга бағишланган мажлис ўтказди.

Унда 2016-2018 йилларда қурилиш ишлари тугатилса-да, бугунги кунгача табиий газга уланмаган, иншоотлардаги камчиликларни бартараф этиш масаласи муҳокама қилинди.

Бугунги кунда, Туркистон вилоятидаги 843та аҳоли манзилининг 385таси(45,7 фоиз) ёки 1 072,9 минг киши (54,3 фоиз) табиий газ билан таъминланган. Вилоятда 2018 йилгача бюджет ҳисобидан 800 мингдан зиёд киши газ билан таъминланди. Бундан ташқари 2018 йилда қўшимча 42та иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Мажлисда партия вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов, вилоят маслаҳати депутатлари, фракция аъзолари, вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, “ҚазТрансГазАймақ” ОҲЖ” вилоят филиали, ҚР Табиий монополияларни созлаш ҳамда рақобатни ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят департаменти ва партия ходимлари иштирок этди.

“Нұр Отан” партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2019-02-19, 11:39 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.