26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан Самарқандга!

Жорий йили “Туркистон – Самарқанд” халқаро автобус йўналиши очилади

Туркистон вилоятида 44та транспорт компанияси (1224та автобус билан) йўловчилар хизматида. Вилоятдаги доимий йўналишлар 325та, жами 1090 жадвал бўйича транспорт қатнови йўлга қўйилган. Вилоят бўйича 2018 йили 797 млн. йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,8 фоизга ўсган. 2019 йили 865 млн. йўловчи ташилиши кутилмоқда. 2018 йили йўловчилар ташиш транспортида 18та доимий йўналиш очилди. Буни Туркистон вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Бекзат Тилегенов маълум қилди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январида ижтимоий аҳамиятга эга “Туркистон – Бодом” ва “Туркистон – Сариоғоч” темирйўл йўналишлари очилди. Поездлар ҳафтасига 5 марта қатнайди. Чипта нархи “Туркистон – Бодом” – 609 тенге, “Туркистон-Сариоғоч” – 1114 тенге.  

Шунингдек, 2019 йилнинг 4 январида ҳафтасига 2 марта қатнайдиган “Туркистон – Шимкент” тезкор поезд йўналиши ишга тушди. Ўринлар сони – 175та, чипта баҳоси – 609 тенге. Шимкент шаҳридан чиқиш – 05.45 (душанба), Туркистон шаҳридан чиқиш – 19.25 (жума).

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, туристик алоқаларни ривожлантириш мақсадида, 2019 йилнинг 1-чорагида “Туркистон – Самарқанд” доимий халқаро автобус йўналишини очиш режаланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-02-20, 18:34 837
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.