26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда ''Ёшлар маркази'' очилди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ва ижтимоий тараққиёт вазирининг ўринбосари Ж. Умарбекова Туркистон шаҳридаги "Айкөркем" тўйхонаси қаршисидаги 122-уйда жойлашган кўпсоҳали минтақавий "Ёшлар маркази"нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбиркор Муҳаббат Иброҳимова ўғ­ли Фаррух билан бунёд этган спорт маж­муасида вилоят ҳокими соврини учун жорий йил 1 декабрга қадар давом этадиган ёшлар чемпионатининг тантанали очиш маросимида Ж. Туймебаев “чарм тўп”ни майдонга таш­лаб, спорт байрамини очиб берди. Коллеж ҳамда биринчи, иккинчи кичик туманлар ҳовли жамоалари ишти­рокидаги футбол баҳси қизиқарли ўтди. 

Сўнг вилоят ҳокими жами 3 қаватдан иборат, умумий майдони 2500 квадрат метр­ни ташкил этадиган «Ёшлар маркази» биносининг очилиш маросимида бино бунёдкорлари Фозил ва Муҳаббат Иброҳи­мовларни қут­лаб, миннатдорчилик билдир­ди. 

Ушбу марказ – бир вақтнинг ўзида 400га яқин ёшларга хизмат кўрсата олади. Унда “Ёшларга хизмат кўрсатиш” маркази, “Са­фарбарлик гуруҳи”, Turkistan HUB cowor­king zone, IT PARK, Робототехника мак­­­­таблари, Коворкинг майдони, электрон ку­тубхона, “Ёш аскар”, “Истеъдодлар мак­­таби”, “Қурилиш отрядлари”, “Тиллар мак­таби”, турли ёшлар уюшмалари, медиа-сту­­дия, руҳий терапия, ёшлар клублари, мактаблар ва тўгараклар ишлайди. Шу­нингдек, бино ичида “Relax zone” ҳордиқ мас­кани, бинонинг ташқарисида футбол, волей­бол, баскетбол, теннис ўйнашга мўл­­­­­­­­­­жалланган спорт майдончалари жой­лаш­ган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Тур­кистон вилоятида бутун аҳолининг 25,2 фоизини ташкил этадиган 501 369 йигит-қиз бор. Улардан 86 416 нафари шаҳарлик, 414 953 нафари қишлоқдан.

Шунингдек, минтақанинг барча қишлоқ, шаҳарларида ёшларга хизмат кўрсатадиган ҳокимлик тасарруфидаги “Ёшлар имконият марказлари” ва республика ёшлар таш­­­килотларининг 4та филиали ҳамда этно­­маданият марказлари қошида ёшлар қанот­лари фаолият юритади.

  – Мен бугун Сизлар билан ҳоким сифа­тида эмас, замондошларингиз сифатида учрашиб, эркин фикрлар алмашмоқчиман. Чунки энг истеъдодли, энг ватанпарвар, энг меҳнаткаш ёшлар Туркистон вилоя­тида яшайди, деб ўйлайман. Жорий йил ёшларимиз учун ўзгача йил бўлмоқда. Эл­­­­­бошимизнинг топшириғига кўра, мам­­­­­­­­­­­лакатимизда ёшларни қўллаш йўна­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ли­ши­­­­­даги ишлар кучайтирилади. Вило­я­ти­мизда аниқ ишлар бошланиб кетди. Ушбу учрашувдан олдин мен янгидан очилган бинони кўриб, танишиб чиқдим. Бу ерда ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар яратилган. Бу – Сизлар учун катта қўллов, – деди Ж. Туйме­баев.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-02-20, 19:00 815
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.