26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Равон йўллардан обод манзилларга

Жорий йили Туркистонда 1000 чақиримга яқин йўлда қурилиш-таъмирлаш  ишлари олиб борилади

Туркистон вилотида автомобиль йўллари ва аҳоли манзиллари ичидаги кўчаларнинг умумий узунлиги 18147 чақиримни ташкил этади. Вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг яхши ва қониқарли қисми 2018 йилнинг режасида 70,7 фоиз деб белгиланган бўлса, у 71,2 фоизга бажарилди.  Ушбу кўрсаткични жорий йилда 74,1 фоизга етказиш режаланмоқда. Буни Туркистон вило­яти йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бош­қармасининг раҳбари Бекзат Тилегенов маълум қилди.

Ўтган йили 956,6 чақирим йўл ва кўчалар ёки 73та иншоотда (7та кўприк) қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. Улардан 52та иншоот ёки 521,9 чақирим йўл фойдаланишга топширилди. Жорий йили автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш учун бюджетдан маблағ ажратилиб, 974,2 чақирим йўл ва кўчалар ёки 69та иншоотни таъмирлаш режаланмоқда. Шундан 653,2 чақирими ёки 49 иншоот жорий йилда фойдаланишга топширилади. 

Ҳозирги кунда, минтақада йўлнинг (устки қопламасини ётқизишда) “Soil Grip” кимёвий стабилизатордан фой­даланилмоқда. Бу технология бўйича 2018 йили  217,9 чақирим йўлда ўрта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шундан 93,9 чақирими фойдаланишга берилса, қолган 124 чиқирим йўл жорий йилда топширилади.

Бошқарма раҳбарининг таъкидлашича, вилоят аҳа­миятига эга авто йўлларда 410та кўприк жойлашган. Ўтган йили 7тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, йил сўнгигача уларнинг барчаси ишга туширилган эди. Яна 28таси таъмирланиши керак. Шулардан 9тасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. 2019 йили 5та кўприк таъмирдан ўтиб, аҳолига топширилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-21, 09:58 715
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.