26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Илдизи теран муносабатлар

Элбоши Турк Республикаси Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш билан учрашди.

Учрашувда Қозоғистон Президенти Туркиянинг бизга яқин ва қардош эллардан бири эканини таъкидлаб ўтди. 

– Қозоғистон Мустақиллик олганидан буён ўтган 25 йил ичида муносабатларимиз барча йўналишлар бўйича илгарилаб, ривожланиб келмоқда, – деди Давлат раҳбари. 

Т. Туркеш ўзини қабул қилгани учун Нурсултан Назарбаевга миннатдорчилик билдириб, Турк Республикаси Президенти Режеп Тойиб Ердўғоннинг саломини етказди. 

– Турк Республикаси билан Қозоғистон орасидаги маданий, иқтисодий ва сиёсий ўзаро муносабатларнинг илдизи теран. Қозоғистоннинг халқаро ташкилотлар хизматига, айниқса, БМТ Хавфсизлик кенгашининг муваққат аъзоси сифатида фаол иштироки Туркия учун муҳимдир, – деди Бош вазири ўринбосари.

 

 

Президентнинг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-06-05, 12:13
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.