26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Имомлар аттестациядан ўтди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Шимкент шаҳри ва Тур­кистон ви­лоя­тида жойлашган бар­­ча мас­жид, мадраса ва номозхо­на­лар­даги дин ходимларини ат­тес­­та­ция­лаш мақсадида Шим­кент шаҳ­ридаги “Halifa-Al Nahaian Aqmeshiti” мар­казий масжиди биносида тадбир уюштирди.

 ҚМДБ раиси, Бош муфти Серикбай Ўраз унинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, барча дин пешволарига ат­тестация мақсадини тушунтирди ва уларга синовда муваффақият тилади.

– Аттестациядан асосий мақсадимиз – юртимиздаги дин соҳасида хизмат қи­либ келаётган имомларимизнинг диний саводхонлигини ошириш, ҳар бир масжид ходимининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш. Бизда давлат иж­тимоий суғур­таси бор. Имомларга ойлик берилиб, барча шароитларини яхшилаш долзарб ма­са­лалардан бири. Бироқ, маош берил­гандан кейин талаб ҳам ку­чаяди. 5 йилда бир марта ўтказиладиган аттестацияда 3та фан бўйича қозоқ, рус, инглиз тилларида тест топшириш мумкин, – деди Бош муфти.

Шунингдек, аттестациядан ўтолмаган имомлар уни қайта топшириш имкониятига ҳам эга. Таъкидлаш жоизки, айни кунларда тест синовларида Шимкент шаҳ­­­­­­­­­­ри­­­даги 104та масжиддан 280 нафар, Туркис­тон вилоятидаги 722та масжиддан 818 на­фар ходим аттестациядан ўтка­зилди. 

Аттестация ҚМДБ раисининг ўрин­бо­сари, муфти ноиби, Туркистон шаҳри­даги идора раҳбари Алау Адилбаев, ҚМДБ Дин ишлари ҳамда таҳлил бўлимининг мудири Нурбек Есмағанбет ва бошқалар томонидан тузилган таҳлилий комиссия  аъзолари назо­рати остида олиб борилди.  

Шу кунга қадар аттестация Алмати шаҳ­ри, Алмати ва Жамбил вилоятларида ўтка­­­­­зилганди. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2019-02-21, 10:25 138
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.