26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТУРКИСТОНДА “SMARTCITY”, “ХАВФСИЗ ҲОВЛИ” ҳамда “АҚЛЛИ БЕКАТ” лойиҳалари амалга оширилади

Томорқаси йўқлар томорқаси борларга ҳавас қилади. Агар шундай имконият бўлганида ундай қилардим, бундай қилардим, дейдиганлар ҳам топилади. Томорқада ишлашда фақат даромадни кўзлаш нотўғридек, менимча. Унинг бунданда аҳамиятли жиҳатлари бор. Масалан, фарзандларни меҳнатга ўргатиш, бўш вақтидан унумли фойдаланиш. Меҳнат одамни тарбиялайди, деган одамга ҳайкал қўйса арзийди. Чунки, меҳнат одамни сабрга, ҳалолликка, бировларнинг меҳнатини қадрлашга ўргатади. Яна бир фойдали томони – серҳаракат одам унча-мунча дардга чалинмайди, бардошли бўлади. 

Буюк рус педагоги К. Ушинскийнинг бундан 100 йил аввал айтган: “Болаларни бахт учун эмас, ҳаётдаги меҳнат учун тарбиялаш керак. Айнан шу нарса уларга ҳаётда бахт келтиради”, деган гаплари нақадар тўғрилигига ёшимиз улғайганда амин бўлмоқдамиз. Мавзудан бироз четлашиб кетдик, яна томорқа масаласига қайтсак.

Қишнинг сўнгги ойи – февраль ҳам ниҳоясига етмоқда. Ҳадемай ўлкамизга баҳор келади. Бободеҳқон яхши ниятда ерга уруғ қадаб, далада иш бошлайди. Шунинг баробарида томорқаларда ҳам иш қизиб кетади. Лекин барчасида эмас. Ҳозир одамлар европача ҳаёт тарзини ўзимизда татбиқ этмоқдалар. Авваллари сабзавот, кўкатлар экилган ерга эндиликда манзарали дарахт, ўтлар экиш урфга айланиб улгурди. Тўғри, унинг ҳам яхши томонлари бисёр. Ҳамма ёқ хушманзара бўлиб, яшнаб турса, одамларга яхши кайфият улашади. Бироқ...

Қўшни Ўзбекистонда томорқага муносабат ўзгача. Айни пайтда ундан тегишли даражада фойланмаётганларни жавобгарликка тортишгача борилмоқда. Нега яхши нарсаларни улардан ўрганишга орланамиз? Шундоғам уларда аҳолининг асосий қисми томорқадан бир йилда уч марта ҳосил олади. Яна бир яхши томони, қўшни элда  қандай экин турига қанча харажат қилиб, қанча даромад олиш аниқ рақамларда кўрсатилиб, томорқадан фойдаланиш маданияти юксалмоқда. Бу – қандай экин турини экишни ўйлаб, боши қотганлар учун тайёр қўлланма. 

Баъзи одамларнинг томорқасини кўриб, ҳавасимиз келади, баҳри-дилимиз очилади. Лекин ўзимизники қаровсиз ётганида ўзимиз айбдор эканимизни тан олгимиз келмайди. Томорқада ишласак, фарзандларимиз ҳам шунга ўрганишармиди? Улар ишимизни давом эттириб, эл-юрт олқишини олишар, меҳнатдан ор қилмасликка ўрганишарди ҳам.

Ҳозир пул топиш осон бўлиб қолгандек. Кимдир айтиши мумкин, йилнинг истаган вақтида ҳар қандай маҳсулотни сотиб олиш мумкин, деб. Лекин, ворисларимиз бўлган фарзандларимизнинг тарбиясини пулга сотиб олиш мумкинми? Умуман олганда, анқонинг уруғини ҳам топиш мумкин бўлган бозорда тарбия деган “матоҳ” сотиладими? Йўқ! Шундай экан, келинглар, азизлар, томорқамизга бир қараб қўяйлик! Фақат қарабгина қўймай, уни яшнатайлик, унда унган ҳосил кўзимизни қувнатсин, экинларни парваришлаган фарзандларимиз эса меҳнат нашидасини туйсин.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-02-21, 13:28 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.