26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЁШЛАР ФИКРИ – ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Туркистон шаҳрида “Янгиланган Туркистон – янги имкониятлар майдони” мавзуида ёшлар минтақавий форуми ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва ҚР Ижтимоий тараққиёт вазирининг ўринбосари Жулдиз Ўмарбекова қатнашди. Унда турли соҳада фаолият юритаётган минтақа ёшлари ўз лойиҳалари ва ишлари ҳақида гапириб, вилоят ҳокимига талаб-истаклари ҳамда таклифларини билдиришди.

Чунончи, ёш тадбиркор Ақерке Алипова шаҳар марказида миллий чанқовбосди ичимлик ва таомлар тавсия қиладиган улкан тамаддихона очиб, ишини кенгайтиришни хоҳласа, Осиё ўйинлари чемпиони Дидар Хамза Туркистон ёшларига замонавий спорт бинолари зарурлигига тўхталди. 

Ёшларнинг фикрларини диққат билан тинглаган Жансейит Туймебаев форумдаги таклифлар баённомага киритилиб, улар билан махсус иш олиб борилишини айтди.

– Элбошимиз “Мустақиллик авлодлари” форумида ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишида аниқ вазифалар юклади. Шунга мувофиқ, Туркистон вилоятида ҳам бу борадаги ишлар йўлга қўйилмоқда. Бу йил “Ёшларни бошпана билан таъминлаш” лойиҳаси доирасида 260 нафар йигит-қизга уй берилади. Умуман, ёшларни бошпана билан таъминлаш иши жонланади. Йил сайин вилоятимизда 4000га яқин битирувчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга киролмас экан. Улар орасида кўп болали оила фарзандлари оз эмас. Бундай ёшлар учун биз “Мобиль ўқув марказлари” лойиҳасини йўлга қўйиб, 4000  болани меҳнат бозорида эҳтиёж катта бўлган мутахассисликларга тайёрлаймиз. Бугун очилган “Ёшлар маркази” ёшларга хизмат қилишини инобатга олсак, бу ерда “бюрократия” эмас, “демократия” устувор бўлишини хоҳлаймиз. Марказда ёшлар учун юртимиздаги машҳур одамлар билан “Маънавий янгиланиш сабоқлари” мавзуида учрашувлар мунтазам ўтказиб турилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Туркистонда спорт мажмуалари ҳам, бошқа замонавий иморатлар ҳам қурилади. Бунинг барчаси ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, – деди Жансейит Туймебаев.

Шунингдек, вилоятда 100 нафар гид махсус ўқув курсидан ўтиб, ишга жойлашади ва “Ёшлар сайёҳлик  ҳамжамияти” ташкил қилинади. Элбоши ташаббуси билан Туркистонда бунёд этилаётган иморатларнинг қурилишига минтақадаги 3000 нафар йигит-қиз сафарбар этилса, 1300 нафари “Яшил эл” дастури доирасида иш билан таъминланади. Ёш тадбиркорларга 4 фоиз устама билан 2 миллион тенгегача насия берилади. “Ёшлар амалиёти” дастури доирасида 5500га яқин ёшни қўллаб-қувватлаш учун 2 млрд. тенге ажратилади.

Йиғинда ҚР Ижтимоий тараққиёт вазирининг ўринбосари Жулдиз Ўмарбекова сўз олиб, Туркистон ёшларининг меҳнатсеварлиги ва фаоллигини юқори баҳолади.      

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-21, 14:41 138
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.