26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат раҳбари баёнот берди

Элбоши Нурсултан Назарбаев Ҳукуматнинг тарқатилиши ҳақида баёнот берди, деб хабар қилади Akorda.kz.

– Мен бугун элимиз учун муҳим қарор қабулламоқчиман.

Ўтган йиллардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол барқарор бўлди. 

Бу – албатта, яхши давр.

Бироқ, у ҳозирги замон талаби учун кам.

Мен тавсия қилган Учинчи янгиланиш ҳамда “100 аниқ қадам” Миллат режаси тузилмавий ислоҳотларни жадал суръатда амалга оширишга йўналтирилган, – деди Элбоши. – Қабул қилинган қонунлар, Ҳукумат қарорларига қарамасдан, иқтисодиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича ижобий ўзгаришларга эришилмади.

Президент самарали иш ўринлари етарлича очилмаганини, кичик ва ўрта бизнес ўсиш драйверига айланмаганини, уни ривожлантириш ҳокимлар ва вазирларнинг асосий вазифаси бўлмаганини уқтириб ўтди ўзининг баёнотида.

– Индустриявий, ижтимоий, инфратузилмавий ривожланиш, соғликни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга мўлжалланган барча керакли давлат дастурлари қабулланди. Уларни амалга ошириш учун керакли маблағ ажратилди.

Лекин, изчил иш олиб борилмади. Аҳолининг аниқ даромади ошмади. Оилалар бюджетида озиқ-овқатга сарфланадиган маблағ миқдори ошиб кетди, – деди Н. Назарбаев.

Элбошининг таъкидлашича, ижро органларининг ҳаракатсизлиги туфайли ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган аҳолининг бир қисми манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминланмаган.

Ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳокимлар аҳоли билан ишлай олмаган, уларнинг муаммоларини тинглаб, бажарилаётган ишлар ва сиёсатни тушунтириш ишларини олиб боролмаган.

Элбоши “Нур Отан” партиясининг яқинда ўтадиган съездида ижтимоий қўлловни кучайтиришга мўлжалланган қатор чоралар тавсия қилишини маълум қилди. 

Булар:

- кам таъминланган фуқароларга ижтимоий қўллов кўрсатиш ишини кучайтириш;

- аҳоли ижтимоий жиҳатдан ночор гуруҳларининг бошпана масаласини яхшилаш имкониятларини орттириш;

- минтақаларни ривожлантириш сиёсатини тубдан ўзгартиришдир, – деди Президент.

Н. Назарбаев буларнинг барчасини “Нур Отан” партиясининг съездида батафсил айтилишини етказди.

Akorda.kz, 2019-02-22, 17:02 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.