26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда мини-футболдан ''Премьер-лига''

Туркистон вилояти ҳокимининг ҳисобот йиғилишида ёш иштирокчилардан бири минтақа раҳбарига ўсмирлар ва ёшлар ўртасида футбол мусобақасини ўтказиш таклифини айтган эди. 

Ж. Туймебаев йиғин иштирокчилари олдида бу ташаббусни қўллашини ва мусобақанинг очилиш маросимига ташриф буюришини маълум қилганди. Ваъда бажарилди.

 Куни кеча Туркистон шаҳрида янги очилган “Ёшлар имконият маркази” спорт майдонида футболдан вилоят ҳокими соврини учун шаҳар чемпионати бошланди. Нуфузли беллашувда Туркистондаги кичик туманлар ва аҳоли манзилларидан 30та жамоа иштирок этяпти. Ҳовли клублари ўртасидаги беллашувнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев шахсан иштирок этиб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

– Ўсмирлар ва ёшлар спорт билан шуғулланиб, клубларга боришса, зарарли одатлардан йироқроқ бўлишади. Ҳовли клублари ўртасидаги ушбу чемпионат оммавий спортни ривожлантиришга таъсир кўрсатишига ишонаман, Туркистонда замон талабига мувофиқ спорт мажмуалари ва мактаблари ҳам кўпаяди, – деди минтақа раҳбари.

Мини футбол беллашуви бир неча ойгача давом этади. Туркистон шаҳрининг кичик “премьер-лигаси”га айланган деб ҳам атаяпти. Турнир ғолиблари ва совриндорларига, энг яхши ўйинчиларга қимматбаҳо совғалар топширилади. 

Келгусида Туркистонда спорт беллашувлари кўпаяди. Бу ўз навбатида ўсмирлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни камайтиришига умид уйғотади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-22, 17:23 132
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.