26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Флюорография – касалликни эрта аниқлайди

Тўлахўжа Исахўжа ўғли Тожихонов. 1956 йил 15 январда Сайрамнинг Қизилсув даҳасида туғилган. Авввал Энгельс, сўнг Ал-Форобий номли ўрта мактабларни тамомлагач, Қарағанди Давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетига ўқишга кирди. 1979 йилда ОЎЮни тамомлаб, меҳнат фаолиятини Чордара туманидаги сил касалликлари касалхонасида фтизопедиатрликдан бошлаган. Сўнг, Сайрам туманидаги вилоят сил хасталиклари касалхонасида болалар фтизопедиатри бўлиб 20 йил ишлади. Фаолияти давомида Сайрам сил касалхонаси бош шифокори, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган. Ҳозирда вилоят сил касалхонасида фтизиатр ҳамда 12-сонли шаҳар шифохонасида рентгенолог-шифокор. 

Ўз касбининг устаси Тўлахўжа Исахўжа ўғли тинимсиз изланишда. У 2010 йили Челябинскда малакасини ошириб қайтди. 2015 йили Россия Тиббиёт академиясининг табиий фанлар профессори унвонига сазовор бўлди. Касбининг фидойиси Тўлахўжа Исахўжа ўғлининг меҳнати муносиб баҳоланмоқда.

Шифокор қисқа мулоқотимиз чоғида флюорографиянинг афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Сил хасталигининг яширин шакли ёки аъзодаги бошқа органнинг дардга чалинганини аниқлашда энг самарали усул – флюорография.

Турли ёшдаги кишиларнинг флюорограммасини ўқийдиган шифокор-рентгенологлар ўпкадаги 20дан ортиқ касаллик турларини аниқлай олади. Масалан: сил, эхинококоз, хатарли ўсимта, юрак-қон томир касалликлари, туғма касалликлар шулар жумласидан. Сўнгги йилларда флюорография орқали ўпкадаги хатарли ўсимта касаллиги жуда тез аниқланмоқда. Бугунги кунда ушбу хасталик ҳақида камдан-кам одам билади. Дастлабки босқичда аниқланган саратон даволанади. Флюорография усулида текширувдан ўтмаганлар баъзида жуда ачинарли, ўрни тўлмас қайғуга учрайдилар. 

Давлатнинг энг қимматбаҳо бойлиги – инсон саломатлиги. Шу боис, ўпка силининг яширин турини эрта аниқлаш мақсадида икки йилда бир марта 15 ёшдан бошлаб аҳоли оммавий флюорография текширувидан ўтказилади. Биринчи навбатда хасталаниш хавфи юқори одамлар текширилади. Бу гуруҳга аввало тиббиёт муассасалари ходимлари, ҳарбий хизматга чақирилганлар, ОЎЮ талабалари, 15-17 ёш оралиғидаги ўсмирлар, судланганлар, ички ишлар вазирлиги тизими, савдо-сотиқ ходимлари, туғруқхонадан чиққан аёллар киради. Бундан ташқари сурункали хасталикка чалинганлар ҳар йили текширувдан ўтишлари лозим.

Аҳолини оммавий флюорография текширувидан ўтказиш учун 12-сонли шаҳар шифохонасида барча имкониятлар мавжуд. Флюорография инсон организмига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди, дейди тажрибали шифокор. 

Ҳузурига кирган ҳар бир беморга батафсил маълумотлар бериб, унинг кайфиятини кўтариб, хасталикнинг тузалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Тўлахўжа Тожихоновни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни билан муборакбод этамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-06, 12:19 219
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.