26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТОКИО ОЛИМПИАДАСИГА ТАЙЁРГАРЛИК

2018 йил Туркистон вилоятининг спортчилари учун баракали йил бўлди. Буни Минтақавий ком­му­никациялар хизматида ўтган матбуот анжу­­­­­манида Туркистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқар­масининг раҳбари Пўлат Қириқбаев маълум қилди. Унинг айтишича, ўтган йили ви­лоят спортчилари Қозоғистон Рес­пуб­ликаси чемпионатлари ҳамда би­­­­­ринч­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­иликларида иштирок этиб, 387та олтин, 58та кумуш ҳамда 365 бронза медални қўлга киритиб, Осиё чем­пионатларида 73та олтин, 58та ку­муш ва 38та бронза медалга сазовор бўлган. Жаҳон чемпионатлари ҳамда Кубокларида эса 32та олтин, 15та кумуш ҳамда 16та бронза медални қўлга киритишган. Индонезияда ўтган Ёзги Осиё ўйинларида туркистонликлар 2та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза медаль соҳиблари бўлишди.

– Бугунги кунда Туркистон вилоятида спортни ривожлантириш йўналишидаги режа ҳамда ташаббуслар вилоят ҳо­­кими Жансейит Туймебаев томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Минтақага кучли спортчилар ҳамда тренерларни жалб этишни кўзлаяпмиз. Фақатгина ўз элимизнинг фуқароларинигина ча­қи­­­­­рамиз. Мен хориждан легионер ча­қиришга мутлақо қаршиман. Улар пул­ни олади-да, ватанларига қайтади. Бек­зат, Мухтархан, Ермахан каби йигит­ларимиз қишлоқлардан ҳам топилади. Уларни спортга чорлаб, чемпионлар тайёрлашимиз керак. Келажакда Тур­кистон шаҳрида замонавий ёпиқ ста­дион ҳамда бошқа спорт иншо­отлари қад кўтаради. Имконияти чекланган фуқароларга мўлжалланган “Турон” спорт клуби, “Туркистон” касбий бокс клуби, “Отиш ҳамда спортнинг бош­қа турлари мактаби”, “Болалар ва ўс­мирлар ихтисослаштирилган футбол мактаби” ҳамда “Олий спорт маҳорати мактаби” ташкил этамиз деган ре­жаларимиз бор. Бош мақсадимиз – То­кио Олимпиадасига йўлланмани кў­пай­тириб, совриндорларни тайёрлаш. Бунда дзюдодан Дидар Хамза, боксдан Қайрат Ералиев, Бек Нурмахамбет ҳамда бошқа спортчиларимиздан умид­вормиз, – деди Пўлат Науризбайули.

Бошқарма раҳбари вилоятда бас­кетбол, волейбол ҳамда футбол каби жамоавий спорт турларига ҳам қўл­лов кўрсатилишини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-22, 18:39 213
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.