26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ибратли ҳаёт

Инсон ҳаётда ҳалол меҳнати, қилган эзгу ишлари билан қадр ва ҳурмат топади. Ҳаёт синовлари ва машаққатларини ирода, матонат, сабру тоқат билан енгиб ўтган кишиларгина чинакам бахтга эриша олади. Бундай инсонларнинг турмуш тарзи бошқалар учун ибратдир. Улар ҳақида ҳар қанча гапирсак, ярашади. Султонработлик Болта ая Абдураҳмонова шулар жумласидан.

– Яратганга шукрки, тобора юксалаётган, аёли, кексаларини эъзозлаган, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сураётган мустақиллик замонида яшаяпмиз, – дейди Болта она. – Мана шундай бахти бекам юртда кимки меҳнат қилса, албатта, қадр топади. Дунёдаги оналарнинг нияти бир: тинчлик-тотувлик ва фарзандлар камолини кўриш. 

Бу аёлни ҳамма танийди, ҳурмат қилади... Меҳрибон, мушфиқ, хокисор онахоннинг бошқалардан фарқли жиҳати йўқ аслида.

– Турмуш чорраҳаларида қувончу шодликлар, байраму тўйлардан ташқари синовли кунлар ҳам кўп бўларкан. Бундай дамларда, айниқса, инсон ўз яқинлари, оиласи мададига таянади. Умрим меҳнатда ўтди, шу меҳнатнинг роҳатини кўриб келяпман.Беш фарзанд тарбиялаб, вояга етказдик, бугун 24 невара, 24 чеварам бор. Фарзандларим Анормат, Миновар, Санобар, Лобар, Тожиматлар ҳаётда ўз ўрнини топишган. Ёшим ўтиб қолса ҳам ўзимни бардам ва тетик ҳис қиляпман. Йиллар давомида ҳаёт инсонга кўп нарса ўргатаркан. Мен бор тажрибам, маҳоратим, маслаҳатим, керак бўлса жону таним билан мустақил юртимга нафим тегиши учун ҳаракат қилишни ўз виждоним амри деб билдим, – дейди онахон ўзидаги шижоат ва иштиёқни асло яширгиси келмай.

Болта ая кўп йиллар чорвачилик соҳасида ишлаб, муваффақиятларга эришган инсонлардан бири. Зеро, у қаҳрамон бўлиш учун ишламаган бўлса-да, меҳнати қадр топган сари имкон қирралари кўпроқ намоён бўлиб, режаларни ортиғи билан бажариб келган. Ҳозир эса ишлайман, деган одамга йўллар очиқ. Бу эса юртимизда яратилган тинч-тотув ва эркин турмуш, қобилияту иқтидорни рағбатлантирувчи Қомусимизда битиб қўйилган ҳаётбахш сатрларнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

– Ота-онамиз биз, фарзандларни болалигимиздан меҳнатга қайишимли қилиб ўстиришган, – эслайди онахон. – Уларнинг ҳалолликда ўтган ҳаёт йўли биз учун ибрат бўлган, «Меҳнат ва ҳалоллик инсон ҳаётини гўзал қилади», деган ўгитлари оиламиз шиорига айланган. Шу боис ҳам биз – фарзандлар меҳнатдан қочмайдиган, уқувли бўлиб ўсганмиз. Уй юмушлари ўзим биздан ортмасди, айниқса, томорқамизнинг ҳар қарич еридан унумли фойдаланардик. Бу эса рўзғоримизга барака киритарди. Шундай муҳитда вояга етганим учун келин бўлиб тушган хонадонимда ҳам қийинчилик сезмадим.Туманнинг чекка ҳудуди – Кўлбастау тарафларда чорва молларини боқиб, давлат режаларини доимо ортиғи билан бажарганмиз, бунинг учун давлат ҳам қуруқ қўймади, фахрий ёрлиқлар ва совринлар билан тақдирлади.

Ҳа, орамизда ўзининг самарали меҳнати туфайли қадр топиб, юрт ишига камарбаста бўлган бундай фидойи аёлларимиз ҳамиша эл назарида бўлади. Демак, эл-юртини қадрлаган инсон ўзи ҳам қадр топиши шубҳасиз.

Б. ДЎСМАТОВА. Тўлебий тумани, 2019-02-25, 14:14 144
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.