26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадрини топган онахон

Гўзал Содиқова меҳнат фаолиятини «Қазиғурт» давлат хўжалигининг сабзавотчилик бригадасида бошлади. Илғор ишчи бўлганлиги сабабли у ҳақида туман ва вилоят газеталарида тез-тез мақола ва очерклар босилиб, фотосурати «Ҳурмат тахтаси»га жойлаштирилди.

– У даврлар ҳам ўтди-кетди, – эсга олади онахон. – Орзулар оғушида елиб-югурган вақтларимиз эди. Турли-туман сабзавот ва ғалла етиштириб, халқимиз дастурхонига азиз неъматни етказиб берардик.

Шуларни ўйлар экан, у бир воқеани эслади. Тумандаги кўп қишлоқлар аҳли давлат иши билан бўлиб, томорқани ўз ҳолига ташлаб қўйганди. Тўғриси, одамлар меҳнатдан, ердан унумли фойдаланиш, қишлоқ шароитида катта даромад олишдек кўникмалардан йироқ эдилар. Агар томорқада сабзавот етиштирилса, халқнинг дастурхони янада тўкин бўларди. Ахир ариқда сув мўл бўлса... Бу фикрларини бригадир бўлиб ишлаётган турмуш ўртоғи Али акага айтади. У эса туман қишлоқ хўжалик бўлимидагиларга, улар туман партия қўмитасига етказишади. Биринчи котиб Абдукарим Бектаевнинг ўзи шахсан қишлоққа келиб, Содиқовлар томорқасини кўради ва туман семинари ўтказиб, бошқа қишлоқ раҳбарлари ҳамда мутасаддиларни олиб келиб, бу тажрибани туманда кенг қўллашни тавсия этади. 

Ҳа, одамларда ишчанлик кайфиятини, ерга меҳр уйғотишда озмунча ҳаракат қилдими?!

Фарзандлар тарбиясию, «қайнаб ётган» ишларидан ортиб томорқасидаги экин-тикинга вақт ажрата олди, картошка, пиёз, сабзи етиштириб, рўзғорини бутлаган, ортиқчасини бозорга чиқариб, моддий аҳволини яхшилаган маҳалладошларидан ёрдамини аямади. Бир-икки йил ўтгач, натижалар бўй кўрсата бошлади. Тўғри, бугун қишлоқ аҳлининг даромади биргина томорқадан келадиган маблағдангина иборат эмас. Аммо уни қўшимча манбага айлантириб олишгани боис турмуш йил сайин юксаляпти. 

Онахонни қишлоқда ёшу қари танийди. У ҳам бировининг хаста онасини, бошқасининг ҳарбий хизматдаги ўғлини, яна бирининг қўшни қишлоққа тушган қизини суриштиради. Тўй ташвишида елиб-югуриб бораётган киши, қизига бешик бераётган онадан ҳол-аҳвол сўрайди. Ўз навбатида, ҳамқишлоқлари ҳам уни тавозе билан қаршилайди, машинада кетаётганлар ҳам қўлларини кўксига қўйиб, бош ирғаб ўтишади. Кимдир уни тўхтатиб, муаммосини айтса, яна кимдир тадбирга таклиф этади.

10 фарзандни тарбиялаган онахон Гўзал Содиқова эл-юрт ишончига, ҳурмати ва меҳрига сазовор бўлиш завқини ҳар куни ҳис қилади. Унинг фидокорона меҳнати муносиб қадр топди – фахрий ёрлиқлару медалларга мушарраф бўлди.

Б. РЎЗИМАТОВА. Шимкент шаҳри, 2019-02-25, 15:36 138
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.