26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қўшнига эҳтиром кўрсатилди

1 март – Шукрона куни арафасида Сайрам даҳасидаги ўзбек этно­сининг фаол фуқаролари қўшни Шапирашти, Ўтемис, Қизилсув, Тўғиз, Тассай, Бо­дом, Қарабастау даҳаларининг эъзозли қариялари, обрў-эътиборли фу­қароларига дастурхон ёзиб, эҳтиром кўрсатишди. 

Тадбирда шаҳар Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Муратали Қалмуратов элимизда бирлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, уни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Бугунги бирлигимизни кўз қо­­­ра­чиғидек асраб, унинг қадрига ет­сак, ёшларнинг тафаккурини ёт ту­шунчалардан тозаласак, буюк до­вонларни забт этамиз. Зеро, ички барқарорликни эъзозлаш, уни чуқур англаш сиз ва бизларга юкланган улкан жавобгарлик эканини били­шимиз лозим. Қолаверса, мана шундай эмин-эркин учрашувлар чекланмай, анъанавий тарзда давом этгани дуруст, деб ҳисоблайман, – деди Муратали Ўразалиули.

ҚР Парламентининг собиқ депу­тати, “Дўстлик” ҳамжамиятининг фахрий раиси Рўзақул Холмуродов халқимиз 4 йилдан буён нишонлаб келаётган Шукрона кунининг моҳия­тига тўхталди.

– Барчамизга маълум, энг оғир ва синовли даврда қозоқ заминига кўплаб этнос вакиллари мажбурий кўчириб олиб келинган. Шу даврда маҳаллий аҳолининг уларга ғам­хўрлик кўрсатиб, ўзларининг оғир шароитларига қарамай, бо­ри­ни баҳам кўриб, тотув ҳаёт кечи­риш­ганини этнос вакилларининг бу­гунги авлодлари унутмайди. Бу санада барча қозоғистонликларнинг бир-бирларига ҳамда уларни ўз бағрига босган қозоқларга мин­натдорчилик айтиши зўр анъа­нага айланиб бормоқда. Бу бай­рам – бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик шодиёнаси, – деди Рўзақул Сотиболди ўғли.

Учрашувда Қозоғистоннинг Фах­рий журналисти Байдулла Қўнисбек, давлат ва жамоат арбоб­лари Ўринбай Рахманбердиев, Шалатай Мирзахметов, шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Исамуддин Рисбай қутлов айтиб, тотувлик, бирликнинг моҳияти ҳақида мазмунли суҳбат қурдилар.

Бундан ташқари, шаҳар мас­лаҳати депутатлари, турли этно­маданият бирлашмалари раҳ­барлари ҳам элдаги баракали бир­ликни асрашга доир фикр-му­лоҳазаларини билдиришди. Ша­ҳарда янги шаклда бошланган байрамона тадбирлар 1 мартгача давом этади.  

М. УСМОНОВА, 2019-02-26, 10:32 152
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.