26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табиий газни киритиш арзонлашди

Бугунги кунда Туркистон шаҳрини газлаштириш жадал суръатларда юритилмоқда. Табиий газни уйга киритиш баҳосини пасайтириш ишлари тартибга солинди. Масалан, шу кунгача "зангори олов"ни хусусий уйга киритиш баҳоси – 106 000 тенге миқдорида бўлса, ҳозир у 85 000 тенге миқдорида белгиланди. Вилоят маркази аҳолиси билан учрашган “Нур Отан” партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов белгиланган пулни бўлиб тўлаш имконияти яратилганини маълум қилди.

– Туркистон шаҳрини газлаштириш – долзарб масалалардан бири. Вилоят ҳокими, “Нур Отан” партияси Туркистон вилоят филиалининг раиси Жансейит Туймебаевнинг ташаббуси билан мазкур йўналишдаги тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Табиий газни уйгача киритиш харажатларини 80 минг тенгегача камайтирдик. 6 минг тенге эса газ ўчиб қолганда одамлар заҳарланиб қолмаслиги учун ҳавони тозалайдиган ускунанинг баҳоси. Унинг 1000 тенгеси газ қувурларини тортадиган пудратчи ташкилот ҳисобидан тўланади. Умуман, уйгача газ киритиш баҳоси 85 000 тенге деб тасдиқланди. Фуқаролар уни учга бўлиб тўлашлари мумкин. Биринчи босқичда, ҳужжатларни 

тайёрлаш учун 30 000 тенге тўлайди. Ҳужжатлаштириш ишлари ниҳоясига етгач, газ қувурининг ички қурилишлари юритилиши учун 30 000 тенге тўлайди. Қурилиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилгач, газни улайдиган вақтда 25 000 тенге беради, – деди Н. Жўлдасов.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Туркистон шаҳри аҳолисининг 60 фоизга яқини табиий газ билан таъминланади. 2020 йили эса шаҳар тўлиқ газлаштирилади. Бу иш уч босқичда амалга оширилади.  I босқичдаги режа бўйича 10 518 абонентга газ қувури тортилиб, 43 мингга яқин кишига табиий газ берилди. Бугунги кунда II, III босқичдаги қиймати 20 млрд. 271 млн. тенгени ташкил қиладиган 11та лойиҳа тайёрланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-26, 11:21 673
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.