26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўнйиллик истиқболи: миллатнинг янги фаровонлиги

Қозоғистон Республикаси Президенти, “Нур Отан” партияси Раиси Нурсултан Назарбаевнинг партия навбатдан ташқари XVIII съездида сўзлаган нутқи

Ҳурматли делегатлар ва съезд меҳмонлари!

Қадрли партиядошлар!

Барчангизни “Нур Отан” партиясининг 20 йиллик юбилейи билан чин қалбдан муборакбод этаман!

1999 йил 1 март мустақил элимизнинг йилномасига партиямизнинг тамал тоши қаланган кун сифатида кирди.

Тарих ўлчови билан қараганда, бу – кўп вақт эмас, бироқ биз учун яхлит даврга тенг.

Асрлар чорраҳасидаги мураккаб иқтисодий вазият зудлик билан тўғри йўлни танлаб олишимизни талаб қилди. 

Мустақиллигимизни мустаҳкам­лаб, бақувват давлат қуриш учун бизга дадил ва муҳим ислоҳотлар ўтказиш керак бўлди.

Акс ҳолда, тамаддун йўлига бошлайдиган дунёвий тараққиёт карвонидан қолиб кетар эдик.

Ана шундай буюк мақсадни кўзлаган “Нур Отан” партияси халқнинг ишончини оқлаб, муттасил олға силжишимизни таъминлайдиган бирдан бир сиёсий кучга айланди. 

Синовли йилларда менга ёндош бўлиб, баланд чўққиларни забт этишда ҳисса қўшган партиядошларимга миннатдорчилик билдираман.

Мен бугун сизлар билан  амалга оширган ишларимизни хулосалаб, келгуси йўналишимиз ҳақида фикрлашмоқчиман.

Даставвал эришган ютуқларимизни кўрсатадиган аниқ мисолларга тўхталиб ўтаман. 

Мамлакатимизнинг иқтисодиёти бирмунча ўсди. 

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 9 баравардан зиёдга ортди. Қозоғистонга чет эллардан 320 миллиард долларга яқин бевосита сармоя тортилди. 

Фуқароларимизнинг даромадини 16 баравар кўпайтирдик. 141 миллион квадрат метрдан кўпроқ уй-жой қурилди. Бутун мамлакактимизда улкан ижтимоий аҳамиятга эга янги инфратузилма иншоотлари бўй кўтарди.

1400та замонавий касалхона, поликлиника ва амбулатория, 2865та янги мактаб, коллеж ва болалар боғчаси очилди.

Буларнинг ҳаммаси – бутун халқимиз шижоатли меҳнатининг натижаси.

“Нур Отан” давлат аҳамиятига эга қарорлар қабулланишига таъсир  кўрсатиб, сайловчиларнинг ишончини оқлаб келмоқда.

Қадрли партиядошлар!

Янги давр янги таҳдидларни юзага келтирмоқда. Атрофимиздаги олам танглик  гирдобига тобора чуқурроқ чўкиб бормоқда. Лекин бу тушкунликка  ва келажак олдида қўрқувга  сабаб бўлолмайди. 

Ҳар қандай бўҳронлар алғов-далғовлар билан бирга келади, шу билан бирга ўсиш учун кенгликни тозалаб, имкониятлар дарчасини очиб беради. Асосийси, ривожланишнинг тўғри йўналишини танлаб олиш ва бутун жамиятни  қўйилган мақсадларга  эришишга  сафарбар этишдир. 

Олға ҳаракатимизда биз ҳозирги оламнинг энг муҳим жиҳатларини инобатга олишимиз керак. Бугунги кунда давлатлар рақобати айрим одамларнинг рақобатига айланиб қолмоқда. 

Агар ҳар бир кишининг ўсишига олиб бормаса, ҳар қандай иқтисодий му­ваф­фақият ҳамда геосиёсий ғала­ба катта қиммат ва аҳамият касб этолмайди. 

ХХI асрда давлатларни равнақ топ­тиришнинг асосий сири ва барқарор ривожлантириш формуласи ана шунда яширинган.

Бугун Съезд менинг топшириғим бў­йича ишлаб чиқилган партиянинг 2030 йилгача бўлган “Фаровонлик жамияти: ўнйилликнинг 10 мақсади” дастурини кў­риб чиқади. У навбатдаги ўн йилликда жамият ва давлатни ривожлантиришнинг стратегик мўлжали учун кенг уфқлар очиб, асосий йўналишларини белгилаб бе­ради.

Сизларнинг дастурни муфассал му­ҳокама қилишингиз ва партия кун тар­тибини белгилаб беришингизга умид қиламан. 

Бугунги Съезд Қозоғистоннинг ри­вожланишида янги босқични бошлаб беради. Олдиндаги 10 йил – бизнинг илғор давлатлар 30лиги сари ҳара­катимизда ҳал қилувчи даврдир. Шу муносабат билан партия ўзининг олдига аниқ мақсадлар қўйиши керак. Мен уларга батафсил тўх­талиб ўтирмайман, уларнинг ҳаммаси Дастурда кўрсатилган.

Аминманки, ҳар биримиз янада куч­лироқ ва гуллаб-яшнаган Қозо­ғис­тон­нинг қарор топишига ўзимизнинг му­носиб ҳиссамизни қўшамиз.

Ўз фаолиятимизда биз миллий ғоя­мизга амал қилмоғимиз лозим. Унинг асосий таркиблари: 

миллий бирлик;

рақобатбардош қудратли иқтисодиёт;

заковатли равнақ топган жамият;

жаҳонда ҳурматга сазовор мамлакат ҳисобланади.

Буларнинг ҳаммаси Қозоғистонни му­ваффақиятли ривожлантириш гаровидир.

Ўз навбатида Миллий бирлик док­три­­­­наси тўртта устунга таянади:

умумий тарих;

умумий қадриятлар;

умумий Ватан;

умумий келажак.

Ҳурматли сафдошлар!

Истиқбол кетидан қувиб, биз ҳозирги вазифаларни унутиб қўймаслигимиз ке­рак. Бизнинг бош йўналишимиз – фу­қароларнинг турмуш даражасини ва иж­­тимоий соҳага йўналтирилган дав­лат сифатида Қозоғистоннинг ривож­ла­нишини таъминлашдан иборат.

Биз ҳатто энг машаққатли давр­лар­да ҳам ўзимизнинг ижтимоий маж­буриятларимизни бажариб келдик. Мам­лакатда ижтимоий харажатлар да­ражаси ҳамиша юқори бўлди, келгусида ҳам у изчил ўсиб боради.

Турли дастурлар, лойиҳалар ва та­шаббуслар доирасида биз кўламдор иж­тимоий сармояларни амалга оши­ра­миз. Биз тараққиётга харажатларни ка­майтирмаган ҳолда муҳтожларга ёрдам бе­ришимиз керак.

Жорий йилда республика бюджети барча харажатларининг 45 фоизи ижти­моий соҳага йўналтирилди.

Ҳолбуки, ижтимоий соҳада муайян номутаносиблик ва қатор муаммоли нуқ­талар аён бўлиб қолди. 

Шу муносабат билан мен учун фуқа­роларимизнинг турмуш сифати ва фаро­вонлигини ошириш учун Миллий жам­ғармадан маблағ ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим. 

Ҳукумат ана шу мақсадларга ажра­тилган харажатларни тўғри идора қилмоғи лозим.

Шу билан бирга, биз дунёвий катта таҳдид ва ноаниқлик шароитларида яшаётганимизни ҳам ёдда тутишимиз керак. Тўплаган захираларимиз бунданда қийинроқ даврларда асқотиб қолиши мумкин. 

Ижтимоий сиёсат мувозанатлашган бўлиши ва боқимандалик кайфият­ла­рининг кучайишига сабаб бўлмаслиги зарур.

Давлатнинг бош вазифаси – одам­ларга иш бериш, токи, улар яшаш учун ўзлари пул топишсин.

Ёрдам ўта муҳтожларга берилиши ва қатъий манзилли тавсифга эга бўлиши керак.

Ажратилаётган ёрдамнинг ҳаммаси ҳар бир оила ва аниқ одамга етиб бори­шини шахсан ўзим назорат қилиб тура­ман!

Менинг топшириғимга кўра, партия бугун фуқароларимизни кўпроқ таш­виш­лантираётган муаммоларни таҳлил қилиб чиқди.

Улар орасида – болалар нафа­қала­рини ошириш, кўп болали оилалар аҳ­волини яхшилаш, уй-жой билан таъмин­лаш, ижтимоий инфратузилмани модер­низациялаш ва бошқа масалалар мав­жуд.

Ижтимоий сиёсатни уч йўналишда амалга ошириш партиянинг уларни ҳал этишдаги салмоқли ҳиссаси бўлади.

Булар:

- даромадни ошириш ва аҳоли кам таъминланган қатламларининг да­ромадини ошириш ва уларни қўллаб-қув­ватлаш;

- кам даромадли фуқароларнинг уй-жой масалаларини ҳал қилиш  таълим ва соғликни сақлаш соҳаларини яхшилаш;

- минтақаларни мажмуавий ривож­лантириш.

БИРИНЧИ. Бугун Қозоғистонлик ои­ла­ларнинг фаровонлик даражасини оши­риш чораларини кучайтириш муҳимдир.

Улар соғликни сақлаш, таълим, иж­тимоий муҳофаза, маданият, спорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда банд бўлган 1 миллиондан зиёд фу­қаровий хизматчиларга бевосита таъсир кўрсатади.

2019 йил 1 июлдан:

- бюджет соҳасидаги кам ойлик ола­диган ходимларнинг маошини 30 фоизга ошириш;

- туман ва вилоят даражасида фуқа­ролар билан бевосита ишловчи ижро органлари қуйи бўғиндаги ходимларининг маошини ўрта ҳисобда 25 фоизга кўта­ришни топшираман.

Ана шу мақсадларга 2019-2021 йил­ларда қўшимча 980 миллиард тенге ажратилади.

Фуқароларнинг кам таъминланган тои­фалари ва кўп болали оилаларга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Қозоғистондаги ҳар бир оила ўтка­зилаётган ислоҳотлар натижасини олис келажакда эмас, бугун сезиши керак.

Айниқса, кўп болали оилаларимизни қўллаб-қувватлаш чораларини кучай­тиришни зарур деб ҳисоблайман.

Бугун мамлакатда 340 мингдан зиёд оиланинг 4дан кўп боласи бор.

Йил сайин кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашга 500 миллиард тен­­­гедан кўпроқ ажратилмоқда.

Бу оилаларнинг даромад даражаси ҳам турлича.

Шунинг учун, давлат биринчи нав­батда, кам даромадли серфарзанд оила­ларга алоҳида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатмоғи даркор.

Ҳозирги пайтда 111 миндан кўпроқ  оила (571,6 минг киши) давлатдан манзилли ижтимоий ёрдам олади.

Ҳукуматга, кам таъминланган, айниқ­са, кўп болали оилалар қамровини кен­гайтириш учун, манзилли ёр­дам кўрсатиш мезонини яшаш минимумининг 70 фоизигача (14849 тенгедан 20789 тенгега, ЯМ – 29698 тенге) оширишни топшираман.   

Манзилли ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга болали оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш учун кўп болали оилалардаги ҳар бир болага 20789 тенге миқдорида энг кам тўлов белгилансин.

Ижтимоий ёрдамни тайинлаш тар­тибларининг ҳаммаси имкон қадар сод­далаштирилиши ва фаоллаштирилган шаклга ўтказилиши даркор.

Бундай оилаларнинг умумий да­ро­мадини ҳисоблаш чоғида кўп болали оилалар ва серфарзанд оналарга бе­риладиган давлат нафақалари, болаларга ногиронлик учун бериладагин нафақалар, стипендиялар сингари алоҳида нафақалар ҳисобдан чиқариб ташлансин.

Натижада, 2019 йилда манзилли иж­тимоий ёрдам билан 830 мингдан зиёд киши, шу жумладан, деярли 550 минг бола қамраб олинади.

Шунингдек, ногирон болаларни тар­биялаётган ота-оналар, васийлар, ои­лалар (шахслар) нафақасини 30 фоизга оширишни топшираман.

Бу 100 мингдан зиёд одамни қамрайди.

Ушбу чораларни амалга ошириш учун 2019-2021 йилларга қўшимча 300 миллиард тенгедан кўпроқ ажратишни топшираман.

Ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг асосий тамойили ижтимоий шартнома ва оила меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлик тадбирларида мажбурий иштироки бўлиб қолаверади.

Шунингдек, ҳокимларга ҳар бир оилага етиб боришни, ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан муҳтожларга ёрдам чораларини кучайтиришни топшираман.

Фақат ўтган йилнинг ўзида жойларда бундай ёрдам 135 миллиард тенгедан зиёд миқдорда кўрсатилган эди.

Бундай қўлловни бундан буён ҳам кўрсатиш керак.

Иккинчи даражали ишларга сарф-харажатни кўпайтирмаган маъқул.

Тўла бўлмаган кўп болали оилаларга уйда ишлаш учун шароит яратиш, қишлоқдаги кўп болали оилалар учун эса грант ва кичик насия квоталарини ажаратиш мантиққа тўғри келади-ку!

Ҳукумат ва ҳокимлар бу фаолиятни “Нұр Отан” партияси ва “Атамекен” МТП билан биргаликда амалга оширишлари лозим.

Ҳокимлар “Бақытты отбасы” (“Бахтли оила”) партиявий лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш минтақавий дастурларини қайта кўриб чиқишлари зарур.

У Қозоғистонда оила институтини изчил қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Иккинчи. Уй-жой билан таъминлаш ва таълим ҳамда соғликни сақлаш соҳаларини яхшилашга доир ишни фаоллаштириш даркор.

Ҳукуматга “Нурли ер” дастури дои­расида асосан, кам таъминланган кўп болали оилалар учун 40 мингдан зиёд ижаравий квартиралар қуришни топ­шираман.

Бу мақсадларга яқин етти йил ичида ҳар йили қўшимча 50 миллиард тенгедан ажратилиши даркор. 

Шунингдек, кам даромадга эга кўп болали ва тўла бўлмаган, имконияти чек­ланган фарзандлари бор оилалар учун уй-жой харид қилиш имкониятини кенгайтириш зарур. 

Бундай тоифадаги фуқаролар учун уй-жой қурилиш омонатлари тизими орқали йиллик 2-3 фоиз устама билан уй-жой учун қарзлар бериш имтиёзли механизмини ишлаб чиқишни топшираман. 

Ана шу мақсадлар учун “Жилстрой­­­сбербанк”ка йилига 50 миллиард тенгедан ажратиладиган бўлади.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларни ман­тиқий нати­жаларга етказиш лозим. 

Ҳозирги воқелик болаларимизда янги кўникма ва малакаларни ривож­лантиришни тақозо этмоқда. 

Бу ерда муваффақият гарови – педагог­ларнинг малакасини мунтазам ошириш, илғор моддий база ва ўқитишнинг долзарб дастурларидир.

Мен илгари ҳам топширганимдек, ҳар бир минтақада кам деганда 1та илғор ОЎЮ ва 10та замонавий коллеж фаолият юритиши керак.

Ўқув даргоҳлари самарадорлигининг бош мезони бу – битирувчиларнинг иш билан таъминланиши бўлмоғи лозим.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси нафақат билимли, шунингдек, соғлом ҳам бўлиши керак. 

Яшаш жойидан қатъиназар, си­фат­ли соғликни сақлаш имконияти таъмин­ланиши зарур. 

Мамлакат тиббиёти, энг аввало, про­филактика ҳамда соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга йўналтирилиши лозим.

Ижтимоий соғликни сақлаш хизмати ва дастлабки тиббий-санитария ёрдамига бўлинадиган харажатлар соғликни сақ­лашни молиялаштириш умумий ҳаж­мининг 40 фоизидан 60 фоизигача кўпайтирилиши керак.

Бу – дунёдаги барча ривожланган давлатларнинг тажрибаси. Соғликни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қў­шимча 120 миллиард тенге ажратишни топшираман. Натижада, 7та минтақада йилига 100 минг кишига стационар тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти ва хизмат кўрсатиш сифати ошади. 

УЧИНЧИ. Бутун мамлакатда турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилган минтақавий сиёсатни амалга оши­риш­ни бошлаш керак. Бизда ҳали ҳам мин­тақаларни ривожлантиришда “тафо­вутлар” сезилмоқда. 

Нима учун бир вилоятда йўллар яхши, бошқасида эса ёмон? Нима учун қаердадир уй-жой коммунал хўжаликлари барқарор ишламоқда, баъзи жойларда оқсамоқда? 

Демак, баъзи ҳокимлар чинакамига ишламоқда, одамларнинг муаммоларини биладилар ва ҳал қилмоқдалар. Бино­барин шундайлари ҳам борки, минта­қадаги аҳолининг ҳақиқий эҳтиёж ва та­лаб­ларини писанд қилмайдилар, аҳоли билан мулоқотдан қочадилар. Ҳокимлар ҳалққа яқин бўлишлари ва уларнинг фаровонлиги учун барча имкониятлардан фойдаланишлари зарур. 

Бизда турли дастурлар бор, етарли маблағ ажратилмоқда, лекин одамлар аниқ натижаларни кўришмаяпти. Бундай ишлашга йўл қўйиб бўлмайди. 

Ҳукумат ва барча даражадаги ҳо­кимлар кўрсат­кичларнинг орқасидан қувмай, популизмга берилмай, ижтимоий муаммоларнинг ҳаммасини амалда ҳал этишлари лозим. Ҳар бир минтақа стратегик аҳамиятга эга. Биз турмуш сифатининг янгиланган минтақавий анда­заларига асосланган мамлакатнинг Янги харитасини ишлаб чиқишимиз зарур. 

Кейинги йилларда республика авто­транспорт шохобчаларининг қурилиши борасида улкан тарихий муҳим иш ўтказилди. Умуман олганда, биз 12,5 минг километрдан кўпроқ автомобиль ва 2,5 минг километр темир йўллар ҳамда денгиз портларини қурдик ва таъмир­ладик. Қурилган катта йўллар му­ҳим, бироқ уйгача олиб борадиган йўл унданда муҳимроқ. Замонавий маҳаллий йўллар шохобчаларини кенгайтириш – Ҳукуматнинг долзарб вазифаси, унинг бажарилишини партия назорат қилиб туриши керак. Ана шу мақсадларга қў­шимча 350 миллиард тенге ажратишни топшираман. 

Ушбу чоралар 2025 йилга бориб  вилоят ва туман аҳамиятига эга автойўллардан 95 фоизининг ҳолатини яхшилашга им­кон беради. Минтақавий транспорт ин­фратузилмасининг барча объектлари, шу жумладан, аэропортлар, авто ва темир­­­­­йўл вокзаллари янгиланган бўлиши ке­рак. 

Йирик шаҳарлар – Астана, Алмати ва Шимкент теварагидаги муаммоларни ҳал этиш учун 2019-2021 йилларда қўшимча 90 миллиард тенге ажратилади. 

Кичик ва моношаҳарларни ривожлан­тиришга ҳам яқин уч йил ичида йил сайин қўшимча 10 миллиард тенгедан бўлинади. 

Мамлакат бутун аҳолисининг тоза ичимли сувга эга бўлиши ва кенг миқёс­ли газлаштиришнинг ўтказилиши му­ҳим йўналишлардан ҳисобланади. Сув таъминоти ва сув чиқарилишини таъминлашга қўшимча 140 миллиард тенге ажратишни топшираман. У мазкур соҳада 2 миллиондан кўпроқ кишининг муаммосини ҳал этишга имкон беради. Шунингдек, газлаштириш ва электр таъминотига қўшимча 190 миллиард тенгега яқин маблағ ажратишни топши­раман. Мазкур чоралар 1,1 миллион кишини газ билан таъминлашга, шу билан бирга минтақавий электр таъминотининг ишончлилигини анча оширишга кўмак­лашади.

Ҳукуматга шу мақсадларга 2019-2021 йиллар учун  920 миллиард тенге атро­фида маблағ кўзлашни топшираман. 

Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда, “Нур Отан” мамлакат муҳандислик ва ижтимоий инфра­тузилмасини ри­вожлантиришга қаратилган “Қутлуғ макон” партиявий  лойиҳасини татбиқ этиши лозим.

Бизда қишлоқда яшовчи 7,5 миллион аҳолининг турмушини яхшилаш имко­ниятлари бор.

Биринчи навбатда, Ҳукумат ҳоким­лар ва маслаҳатлар билан бирга истиқ­болга эга қишлоқларни танлаб олиши ва шу жойларда ижтимоий соҳани ри­вожлантириши, интернатлар барпо этиши лозим. Биз қишлоқларимизни ўсиш ва барқарор ривожланиш нуқталарига  айлан­тиришимиз керак. 

ХХРнинг  қишлоқда халқ истеъмол то­варлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалардаги бизнесни ривожлантириш борасидаги тажрибасини қабул қилиш зарур. Бу жойларда уй-жой барпо этиш, йўллар, коммуникациялар, ижтимоий иншоотлар қуриш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш даркор.

Ана шунда келажаги йўқ қишлоқлар аҳолиси шу ерга интилади. Қишлоқда ишлаб, пул топиш ва муносиб ҳаёт ке­чириш имконияти мавжуд. Шу муносабат билан Ҳукуматга “Қишлоқ – Эл бешиги” махсус лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда 2019-2021 йилларда уни 90 миллиард тенге миқдоридаги маблағ билан таъмин­лашни топшираман. Бу қишлоқда ёшларни  ушлаб қолишга ёрдам беради. 

Юқорида таъкидланган барча йўна­лишлар ва лойиҳалар мажмуавий тав­сифга эга, партиянинг узоқ муддатли мақсадлари билан боғланган ва ҳадемай одамларга сезиларли фойда келтиради.

Уларни амалга ошириш учун  яқин уч йил ичида бюджетдан қўшимча равишда 2 триллион тенгедан кўпроқ ажратилади.

Ушбу маблағ божхонадаги расмий­лаштириш ишларини тубдан яхши­лаш ва бюджет харажатларини мақбул­лаштириш эвазига топилиши керак. Бунда жой­лардаги муҳим бўлмаган, қимматга тушадиган тадбир­ларнинг мо­лиялаштирилишига барҳам бермоқ лозим.

Мазкур чоралар яқин уч йил ичида бюджетга 1 триллион тенге киритиш имконини беради. 

Шунингдек, 2019-2021 йиллар мо­байнида Миллий жамғармадан қўшимча 1 триллион 350 миллиард тенге ажра­тилиши керак.

Менинг топшириғимга кўра, партиянинг янги дастури муҳим жаҳон трендларини  ва Қозоғистоннинг барча минтақаларидаги вазиятни таҳлил қилиш негизида ишлаб чиқилди. Унда аниқ мақсадлар ва ло­йиҳалар белгилаб берилган, улар яқин уч йилга мўлжалланган давлат ижтимоий сиёсатининг пойдевори бўлиши ва бутун ўнйиллик учун истиқболни белгилаб бериши керак.

Ўзингиз биласиз, бизда Ҳукумат ал­­­маштирилди, унинг таркиби 70 фо­из­га янгиланди. Янги Вазирлар маҳка­маси, барча ҳокимлар мен айтган топ­шириқларни амалга оширишга зудлик билан киришишлари лозим.

Ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси ва ҳо­кимлар ишнинг натижаси учун шахсий жавобгарликни ҳис этишлари керак ва шахсан жавоб берадилар.

Ҳурматли съезд делегатлари!

Партия аҳолининг кундалик муам­моларини ҳал этишга фаол киришиши керак.  “Халққа ёрдам” лойиҳаси мазкур ишни кучайтириши даркор. Бугун жами­ятнинг долзарб талаб-истакларига тез­корлик билан эътибор қаратиш, давлат органларининг диққатини уларга йўнал­тириш муҳимдир. Бу энг таъсирчан стратегиядир.

Бунинг учун аҳоли билан жипс ало­қанинг қудратли тизимини шакллантириш лозим. Партия жамоат қабул­хоналари ишини кучайтириш муҳимдир. Аслида, улар “шу ерда ва ҳозир” тамойилига кўра фуқароларимизга ёрдам кўрсатишнинг “ягона дарчаси” бўлишлари шарт. Бу масалада расмий тўғаноқлар бўлмаслиги даркор.

Бу нафақат давлат имтиёзлари, шу­нингдек, кўнгиллилар ҳамда тадбиркор-ҳомийлар томонидан кўрсатиладиган манзилли ёрдамга ҳам тааллуқли бўлиши керак.

“Нур Отан”нинг барча филиаллари биринчи галда ана шу ишга йўнал­тири­лиши лозим.

Партия аҳоли барча қатламларининг манфаатларини ифодалаши ва  фуқа­ролар билан давлат ўртасидаги муҳим боғловчи бўғин сифатида чиқиши даркор.

Бугун амалдаги давлат дастурлари, шу жумладан, ижтимоий соҳалардаги ҳам, самарадорлиги масалалари биринчи ўринга чиқмоқда.

Шу муносабат билан “Нур Отан”га Президент Маъму­рияти билан биргаликда Давлат дастурлари ва исло­ҳотларини амалга ошириш самарадорлигини ба­ҳолаш ва мониторинг марказини  ташкил этишни топшираман.

Чорак сайин партия майдончасида масъул давлат органларининг давлат дастурларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларини тинглашни йўлга қўйиш жоиз.

Ҳисоботлар ўзимга топширилади.

Улар асосида тегишли хулосалар чиқа­рамиз.

Умуман олганда,  яна бир марта таъкид­ламоқчиман: иқтисодий ривожланиш аҳолининг чинакам фаровонлигини ўсти­ришга йўналтирилган бўлиши лозим.

“Нур Отан” “Атамекен” тадбиркорлар палатаси билан биргаликда бизнесни давлат томонидан қўллаш тамойилларини яхшилаш устида ишлаши зарур.

Коррупциянинг илдизини қуритиш юза­сидан мақсадга мувофиқ ишни давом эттириш керак.

Ёшлар алоҳида диққат марказида бў­лиш­лари зарур, чунки келажак уларнинг қўлида!

Бу йилни мен Ёшлар йили деб эълон қилдим.

Партия давлат ёшлар сиёсати самара­дорлигини оширишга эришмоғи даркор.

Партия фаол фуқаролар учун муҳим “ижтимоий лифт”лардан бири ҳамда  барча даражадаги давлат бошқарув ти­зими учун кадрлар манбаи бўлиб қолиши шарт.

Замонавий бошқарувчиларнинг янги оқими “Партия ёшлар захираси”дан ву­жудга келиши зарур.

Барча нуротанликлар чинакам ватан­парвар бўлишлари ва нуфуз-эътибор қо­зо­нишлари керак.

 Партиянинг аҳоли ўртасидаги обрўси марказдаги кўламдор акциялар ёки тад­бирлар билан вужудга келмайди.

Оддий қозоғистонликлар нигоҳида пар­тиянинг тимсоли унинг жойлардаги кун­далик ишида намоён бўлади. 

Бошланғич партия ташкилотлари кенг миқёсли масалаларни ҳал этишда муҳим бўғин бўлмоғи даркор.

Партиявий тадбирлар мазмундорлиги устида айниқса, минтақаларда, ишлаш лозим. 

Биз халқ билан ҳаққоний ва очиқча мулоқот олиб боришимиз ва турмуш си­фа­тини яхшилаш учун барча имко­ният­ларни ишга солишимиз керак.

Бундай кўламдор вазифаларни ҳал этиш партиядан чинакам фидойилик ва ишга масъулият билан ёндашишни тақозо этади.

 “Нур Отан” ижтимоий назоратнинг асосий институтига айланиши лозим.

Мен бугун тилга олган таклиф­ларим­нинг ҳаммаси партия Дастурида инобатга олиниши  керак.  

Ҳурматли ҳамкасблар!

“Нур Отан” – тўкис муваффақият ва келажакка йўл очиб берадиган ёрқин за­фарлар партияси. 

Бизнинг узоқ муддатли стратегиямиз, мўл табиий захирамиз, сиёсий куч-ғайра­тимиз бор.

Давлатнинг қудрати иқтисодиётнинг ривожланиш суръати ҳамда фуқаро­ларнинг турмуш сифати билан ўлчанади.

Шунинг учун мен ўзимга ишонч билдир­ган халқимнинг келажакда эмас, ҳозир бахтли бўлганини кўргим келади.

Бизнинг қоидамиз – тотувлик ва  тинч­лик, шиоримиз – барака ва бирлик.

Мустақил Қозоғистоннинг таянчи – умр­боқий  тинчлик ва тотувлик!

Бош партия бўлиш деганимиз – бош­қариш  эмас, элга ҳалол хизмат қилиш!

Биз – халқ бирлиги партиясимиз.

Бугунги съезд Қозоғистонни ривож­лантиришнинг янги даврига йўл очади.

Мамлакат мустақиллигининг 30 йил­лигига бағримиз бутун, омон-эсон, улкан ютуқлар  билан етайлик!

Ҳаракат қиладиган вақт келди, би­родар!

Олға, “Нур Отан”!

Олға, Қозоғистон!

, 2019-02-27, 20:30 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.