26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мардикор

Ҳар бир кишининг уйида бўлгани каби, Мир­темир домланинг ҳам уйида ўра қазиш, уй қуришга ўхшаш хўжалик ишлари бўлиб турарди. Шундай кунларнинг бирида домла кенжа фар­занди Мирзатойни мардикор бозорига юбориб, бақувват бир йигитни ёллаб келишни буюрди. Мирза ёшлигига бориб, мардикор бозорида ўзига дуч келган биринчи одамни бошлаб келди. Миртемир ака қараса, ўғли олиб келган мардикор ёши элликдан ошган, сочларига жиндек оқ оралаган одам. Қайтариб юборай деса, умид билан келган, ишлатай деса, ёши бир жойга борган...

Хуллас, Миртемир домла бу ноқулай вазиятдан чиқиш йўлини шоирона маҳорат билан топди. Яхшилаб дас­­турхон ясаттириб, нонушта келтирди. Мардикор шина­­ванда одамлардан экан, чой­дан кейин ҳам ишлашни хаё­лига келтирмай, домланинг гапларини оғзидан олиб, суҳ­­батни ўзи давом эттирди. Па­­ноҳида қанча боласи бор, қишлоғида гўштнинг нархи қанча, нима экилиб, нима Тош­кент бозорига олиб келиб со­тилади, деган гаплар борми, ҳаммасини бир чеккадан айтиб берди. 

Ҳаш-паш дегунча тушлик вақти бўлди. Келин ойи пи­ширган, райҳону жамбиллар солинган мастава келди. Сўнг мардикор чой атрофида об-ҳа­вони, нарх-наво ва бошқа нар­салар ҳақидаги билимини яна оғзини кўпиртириб намо­йиш қилди. Ёз куни қисқа эмас, лекин Миртемир домла ҳам, мардикор ҳам суҳбат ум­­монига ғаввосдек шўнғиб, узун куннинг қандай ўтганини бил­­май қолишди. Паловхон тў­ранинг ҳиди анқиши билан “меҳмон”нинг томоғи та­қил­лаб қолди. Ошдан олдин меҳ­­моннинг хоҳиши билан коньяк­­­­­­нинг бир-икки шишаси бў­­­ша­тилди...

Овқатдан кейин “меҳмон” жўнаши олдида Миртемир домла ийманиб сўради:

– Иним, бир кунда қанча топар­дингиз? 

Мардикор-меҳмон бир кун­­лик иш ҳақи ўрта ҳисобда қан­ча бўлишини айтди. Мир­­­­темир домла саховатли ки­шилар қав­мидан эмасми, ўша нархни ик­­кига кўпайтириб, мар­дикор-меҳ­моннинг қўлига бир даста пул­ни бериб, яна минг марта раҳ­­­­­мат айтиб, кузатди. 

Мардикор-меҳмон кетгач, ўғли Мирзатойни койиди:

– Бўтам, отанг тенги кела­диган одамни хизматга олиб келасанми? Ер ёрилмади-ерга кириб кетмадим. Хайриятки, ақлли-ҳушли одам экан, хафа бўлмади...

Тасвирда: Иқондаги Мир­­темир бюсти.

Музей жамғармаси манбалари асосида И. Раҳимова тайёрлади., 2019-02-28, 10:01 295
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.