26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Абдураҳим Пратов – бўлимлар директорларининг ўринбосари

Қозоғистон Ёзувчилар уюш­масининг Туркистон ви­­лояти ҳамда Шимкент шаҳ­­ридаги аъзолари иш­­­­­­­­­­ти­­­ро­ки­­­да ўтган йиғи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лиш­да таш­­ки­лий маса­лалар кў­рилди. Унда уюшма раиси Улиқбек Есдаулет, вилоят ҳо­­ки­­ми­нинг ўринбосари Ма­­­­­­­­­­­лик Ўтар­баев ва Шимкент шаҳри ҳо­ки­­­ми­нинг ўрин­­­босари Жа­­­нар Бек­тае­­ва иштирок эт­ди.

Ижодкорларнинг қўллаб-қувват­­лаши натижасида таниқли оқин, Қозо­ғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви аъзоси Алибек Шегебай Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Туркистон вилоят бўлимига, ёзувчи Шўйбек Ўринбай Шимкент шаҳар бўлимига раҳбарликка сайланди. 

А. Шегебай 1974 йилда туғилган. Ал Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетининг журналистика фа­куль­тетини тамомлаган. “Алакеуім”, “Әй­некке түскен Ай сауле”, “Ақ қауыр­­сын”, “Ақ жауын” каби шеърий тўплам­лари нашр қилинган.

У Халқаро “Шабыт” фестивали, “Жа­лын” журналининг Т. Айбергенов но­мидаги, Ёшлар иттифоқининг “Сер­пер” мукофотлари соҳиби. Шоир Хал­қаро “Ататурік” медали билан ҳам тақдирланган. 

Прозаик ва драматург сифатида танилган Шўйбек Ўринбай 1953 йил­да Сариоғоч туманида туғилган. У дастлаб Сариоғоч туман, Кўкшетов вилоят газеталарида ишлаган. Сўнг “Егемен Қазақстан” газетасининг Жа­нубий Қозоғистон вилояти бўйича махсус мухбири, вилоят “Оңтүстік Қа­зақстан” газетасининг бўлим мудири сифатида, шунингдек, бир неча йиллар давлат хизматида фаолият юритган.  Унинг «Өмір деген осындай», «То­заңды тере­зе», «Саңырау құлақ», «Әміршінің әле­гі» повесть ва ҳикоя­лари, «Қайғы заман немесе Төле би тағдыры» роман-дилогияси, «Түрмеге түспейтіндер» саргузашт романи нашр қилинган. Ҳо­зир “Ғасыр-Ш” наш­риё­­­­­тининг бош директори.

Адабиётшунос олим, профессор Қ. Ергўбек вилоятда ўзбек тилида ижод қилувчи қаламкашлар кўплигини эслатиб, ўзбек-қозоқ адабий ало­қаларини янада кучайтириш учун улар орасидан бир ўринбосар тайин­лаш мақсадга мувофиқ эканини таъкид­лади. Унинг фикрини ёзувчи, Хал­қа­ро “Алаш” мукофоти соҳиби М. Бай­ғут ҳам қўллади ва бу лавозимга “Ижод­кор” адабий бирлашмаси раиси Абду­раҳим Пратов номзодини тавсия қилди. Таклиф маҳаллий ёзувчи ва шоирлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Абдураҳим акани янги лавозим билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва ижодий баркамоллик тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-02-28, 10:38 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.